UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириш эҳтимоли ҳақида гапирди  2 18:48Суперлига. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" 0:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  22 18:40Суперлига. "Навбаҳор" - "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  40 18:32"Аталанта" форварди Сапата фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  2 18:11"Челси" Тиагу Силванинг шартномасини узайтириш бандини фаоллаштиради  0 18:00Кахи Махарадзе миллий чемпионатда "Локомотив" таркибидаги 150-ўйинини ўтказди  2 17:48"Атлетико" "Удинезе" ярим ҳимоячиси де Пауль учун даъвогарлик қилмоқда  0 17:27К-лига. "Канвон" "Ульсан Хёндэ"га қарши ўйинда 90+3 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди  1 17:01Ла Лига. "Атлетико" бугун бўлиб ўтадиган "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди  4 16:45Olamsport: Камару Усман яна жанг қилмоқчи, UFC раҳбари Фергюсон ҳақида фикр билдирди ва бошқа хабарла  2 16:41Локателли ПСЖга ўтишга тайёр  1 16:18Ўзимизнинг карикатура: Суперлигада "Андижон"нинг ишлари юришмаяпти  10 16:06"Пахтакор" футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бугун кўп гол кўрамиз". Нўъмон Ҳасанов бугун қайси жамоага мухлислик қилишини айтди  13 16:01Тебас Суперлига ташкил этилишининг бош ташаббускорини айтди. Бу Перес эмас!  8 15:57Артур Геворкян ҳозир қаерда?  14

Отабек Ғуломхўжаев: "Бугун муҳим ғалабани қўлга киритдик" Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: "Бугун муҳим ғалабани қўлга киритдик"

Суперлига иккинчи туридан ўрин олган "Андижон" ҳамда "Сурхон" баҳсидан кейин (1:0) мезбонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.





Ўйин ҳақида

- Aвваламбор, "Aндижон" мухлисларини ғалаба билан табриклайман! Йигитларга жанговар ўйин учун катта раҳмат!  Ўтган ўйинда жамоада ўйин сифати бор эди. Бугунги ўйин билан ўтган ўйинни солиштириб бўлмайди, лекин футболда муҳими – натижа, бугун муҳим ғалабани қўлга киритдик. "Сурхон"га кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.

- Эдгар Бернхардт ва Мартин Боакини алмаштирдингиз. Уларнинг ўйинидан қониқдингизми? Мухлисларда уларга нисбатан эътироз кўп бўлди. 

- Эдгар қишки йиғин давомида ўзидан яхши таассурот қолдирди. Уни олиб қолишга қарор қилдик. Билмадим, нима сабабдан ўйини очилиб кетмаяпти, бу борада у билан гаплашиб оламиз. 

Мартин бўйича фикр билдирсам, у ёмон ҳужумчи эмас. Фақат битта нуқтани қўйиб олиши керак. Ҳужумчи ўз-ўзига яхши вазиятлар ҳосил қилиши керак. У жамоага янги келиб қўшилди, эндигина 10 кун бўлди. Худо хоҳласа ҳали чемпионат давомида ўзини кўрсатади.

- Ўтган йилдан бери ўйин ташкил қилиш масаласида ўзингиз истаган жамоани туза олдингизми? Буни фоиз бўйича ҳисобласак, неча фоизни ташкил этади?

- Ўйин ташкил этишда 30% дея оламан. Сабаби – жамоага янги келганлар чемпионат бошланишига оз қолганда сафимизга қўшилишган.  Жумладан, Жалолиддинов, Димов, Исмоилов, Боаки ўқув-машғулот йиғинининг биринчи қисмида иштирок этмаган. Бу энди ўйиндан ўйинга бартараф қилинади. Ўйлашимча, 2-3 турдан кейин 80%га мен хоҳлаган футболни намойиш қила бошлаймиз. Бугунги ўйинда босим кучли бўлди, кўплаб футболчиларимиз ёш, ҳали бундай атмосферада ўйнашмаган. 

- Ўйинда асосан, қанот футболчиларимиз хатоликка йўл қўйишди. Бунга нима дейсиз?

- Менимча, чап қанот ҳимоячимиз(Aбдуғани Камолов)ни айтяпсиз. Aслида ўйлаган режамиз бошқача эди, нимага деганда, тажрибали ўйинчимиз Иброҳим Отахонов қанотда ёрдам бериши керак эди. Камолов билан боғлиқ ҳолат секин-секин ўнгланиб боради, У Олимпия терма жамоамизга номзод саналади. 

- Биринчи голдан кейин "Aндижон" сустлашди. Нега бундай бўлди?

- Тўғри, озгина пала-партишлик бўлди, тўп назоратини бой бердик. Aммо аҳамият берган бўлсангиз, 75-дақиқадан кейин яна устунликка эга чиқиб олдик, бир нечта вазиятларни яратдик. Менимча, бугунги футбол мухлисларга манзур келди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+6   
16 мар 20:33:48
Hasan Solih
Атмосферага коил! Андижон мухлисларига ГАП ЙУК!
+3   
16 мар 20:41:04
Zulmatni Tarketib
Men ham qoyil qoldim, stadiondagi atmosferaga!Yana yoqqan tarafi Andijon jamoasining ekipirovkasi!Klub qolgan jamoalardan farqli JAKO ning inkubator formasidan voz kechgani !
+3   
16 мар 20:31:39
YNWA fc Liverpool
Bobur arenada öyindi tomosha qilish boshqacha böldi ikkala jamoaga rahmat zör öyin böldi
+2   
16 мар 20:48:46
КХЛ
Кизилкум бн булган уйинда Анжоннинг уйинидан коникиш хосил килган булсак натижадан коникмагандик бу сафар эса аксинча булди.
+2   
16 мар 20:47:52
KhaDJii ФК ПахтакоР
Аьзамжон Тухтабаев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Биринчи голдан кейин... дебди, нечта гол бўлди.
Tirnoni tegidan kir qidiradiganla doim topilad
+1   
17 мар 07:51:19
Ali7279
Бобир аренада менга ёкан нарса хамма шароит яхши Атмосфера зур еб ичиш хамма нарса бор клубларимиз хусусий булиши керак экан
+1   
16 мар 21:16:25
Paziljanov M
Otabek aka Abdumannopov bilan Jaloldinovga ayting to‘pni o‘zida ko‘p ushlab qo‘yishyabdi bir tepar uslubda tiki-taka o‘ynashmayabdi. Shunaqa o‘yin qilishorsa qaysidur o‘yinchi qattiqro tepsa nezachto travma bo‘lishadi.
+1   
16 мар 21:10:22
Валихонов Фарходжон
Манимча Андижон футболчиларида стадиондаги мухит босими кучли бу́лди,1 турда анча маъноли уйнашганди!
Андижон фан клубига гап йук!!!
   
17 мар 09:18:41
FK Barselona
Andijon muxlislari hafa bulmanglaru lekin bu vaqtinchalik har doimgidek boshida lov etib yonib puf etib uchib qolasilar
   
17 мар 07:45:30
Ali7279
Бирнчи навбатда тренирда авторитет булиши керак янги уйинчи келдими заменеда утириш керак кейин уйинга кушилиб кетади футбол карате ёки бокс эмас бойаки ваЭдгард уйнамаяпти узимизни боллар уйнаяпти
   
16 мар 21:53:23
Азамат74
"Андижон"уйинчилари учун бугунги уйинга рахмат,шундай уйнанглар молодци,турдан-турга очилиб борамиз худо хохласа,Жасурни Бунедкорга урадиган голларини кутиб коламиз,худо хохласа уйинни Бунедкор стадионида курамиз.
   
16 мар 21:35:45
Азамат Одилов
Шунчаки зур уйин учун жамоага Рахмат!
   
16 мар 21:23:42
fanat Borussiya Dortmund
Blad keyingi tur bunik bilan,ular bugun yutkazdi,znachit qaxat uyin buladi,Anjanga omad
   
16 мар 21:13:43
998930650186
Иккала жамоани уйини хам зур утди, стадионнинг ташки мухити хам ички мухити хам Дониёрнинг голи хам Суппер РЕСПЕКТ бошка клубларни стадионлари хам шундай тамирланса зур буларди. Олга Андижон.
   
16 мар 21:01:27
Anvar Andijon
Отабек ишларизга омад кейинги у́йинларда хам омад ёр бу́лсин боллар у́йиндан у́йинга очилиб кетади худо хохласа
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика