UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10"Реал Мадрид"нинг 20 футболчиси 1000 дақиқадан кўп ўйнади ФОТО  0 10:05Гари Невилл Рунига МЮдан кетишни маслаҳат берди  0 09:47Белотти "Милан"нинг асосий мақсади  0 09:30Виталий Денисов РФПЛнинг мавсумдаги энг яхши чап қанот ҳимоячилари қаторида эътироф этилди  2 09:24Нуну Эшпириту Санту "Порту"дан кетди  1 09:14Футзал. Эртага Ўзбекистон U-20 - Ироқ U-?? ёхуд финалдан олдин кимлар билан ўйнаймиз?   4 09:02Йеличич, Кападзе ва Жепаров "B" лицензияси учун ўқишмоқда ФОТО  7 08:54Жеррард, Аггер, Каррагер ва Макманаман «Ливерпуль» сафида Австралияга боришади  2 08:47Габриэл Жезус: «АПЛ қийинроқ бўлади деб ўйлагандим»  1 08:21Антуан Гризманн МЮга ўтиш имкониятини баҳолади  4 08:18Хосе Мария Мендез: "Ярим финалга чиқишимизни кутмагандик"  7 08:08«Манчестер Сити»ни икки нафар француз тарк этади  1 07:40АПЛни тарк этган «Сандерленд» бу мавсум деярли 100 миллион фунт ишлаб топди  1 07:27Қирғизистон чемпионати. Ҳамюртимиз жамоаси ғалабасига ўз голи билан ҳисса қўшди   0 04:15Конте АПЛнинг энг яхши мураббийи деб топилди  3

20 окт 21:03
Янгиликлар

Ўсмирларимиз Марокашга қарши ўйиндан олдин машғулот ўтказишди (фото)

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун БААнинг қуйи дивизиони иштирокчиси "Калба Клуб" жамоасининг машғулотлар майдонида эртага бўлиб ўтадиган ўйин олдидан машғулотларини ўтказди.
Машғулотлар ҳам ўйин каби маҳаллий вақт билан 20:00да бошланди. Бу пайтга келиб маҳаллий ҳарорат 28 даража иссиқни ташкил этиш билан бирга нам ҳам эди. Буни Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кийган футболкалардан ҳам кўриб олсангиз бўлади.

Қўшни майдонда Марокаш терма жамоаси ўз машғулотларини ўтказди. БААда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати ташкилотчилиги Туркиядан кўра яхшироқ таассурот қолдиряпти. Маҳаллий ОАВнинг, айниқса ТВнинг турнирга бўлган эътибори катта. Матбуот анжуманида ҳам журналистлар сони 20 нафарга яқин эди. Афсуски баъзи сабабларга кўра “CА” ходимлари мусобақанинг иккинчи туригагина етиб кела олдилар. Ҳечдан кўра кеч. Эртага Хайрулла Холиқов ҳам сафимизга қўшилади ва биргалашиб турнирни юқори савияда ёритишга ҳаракат қиламиз.

БААда жаҳон чемпионатининг матбуот хизматига жавобгар Алишер Никимбаевнинг фарзанди Равшан ҳам отаси изидан бораётган кўринади, Фужайра шаҳрида терма жамоамизнинг ташкилий ишларига яқиндан ёрдам бераяпти. Хабарингиз бор, терма жамоа билан ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев мусобақада иштирок этаяпти. Шунингдек Асқар Толибжонов ва Рустам Акрамов ҳам шу ердалар.

Бевосита машғулотларга келсак, дастлабки 15 дақиқа футболчилар майдони бўйлаб тўп билан бориб келиш машқини бажардилар. Шундан кейин учтадан иборат гуруҳлар тузилиб ўзаро кичик пас ҳаракатларини, кейин эса узоқ масофага пас ошириш машғулоти ўтказилди. Ҳаво ҳаддан ташқари намлиги учун 20 дақиқадан сўнг футболчиларга сув ичишга имкон берилди. 1 дақиқага ҳам бормаган чанқоқ босишдан сўнг, Дилшод Нуралиев жамоани иккига бўлиб ўйин ўтказди.

Нуралиев Марокаш терма жамоасини яхши ўрганиб чиққан кўринади, иккига бўлиниб ўйнаётганда ҳужумчиларга нисбатан ҳимоячиларимиз атайлаб қаттиқроқ ҳаракат қилдилар. Сабаби эртанги рақиб оддий эмас ва бунинг учун машғулотларда етарлича тер тўкиш лозим.

Бу ўйинда Дилшод Нуралиев бир қатор тактик ҳаракатларни синаб кўрди. Эртага бурчак тўпи тепилаётган чоғида ажабтовур ҳаракатларни кўрсангиз шуни билингки, бу машғулотлар меваси. 3та дарвозабонимиз ўйин давомида иккита жамоа сафида ҳаракат қилдилар.

Ҳисоб қизиллар фойдасига ҳал бўлган ўйинда Иброҳим Абдуллаев дубль қайд этди. Кейин олис масофадан зарба бериш машқлари бажарилди. Бу эса барча тоифадаги терма жамоаларимизнинг энг катта камчиликлари. Бизда то дарвозабон билан бирга-бир чиқмагунича гол урадиганлар камайиб кетди. Ажаб эмас, шу тарзда ишланадиган машқлардан кейин йил сайин уларнинг сони ошиб боради.

Қизиллар: Раимов (С.Каримов), Ашурматов, Иброҳим Абдуллаев, Ҳамробеков, Комилов, Ҳамдамов, Шукуров, Болтабоев, Иззатилла Абдуллаев, Аббосов.
Сариқлар: Эшбўтаев (С.Каримов), Жўрабоев, Аъзамов, Эркинов, Сиддиқов, Қодирқулов, Каримов, Хурсанов, Неъматиллаев, Тўраев.
 

Нодирхўжа Юлдашев
Фужайра
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН!  ФОТО + ВИДЕО Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН! ФОТО + ВИДЕО
Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган "Малага" –...  104
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  127
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
"Реал" футболчилари: "Жин ургур Пике, чемпионни табрикла" "Реал" футболчилари: "Жин ургур Пике, чемпионни табрикла"
"Реал" футболчилари ва мураббийлар штаби...  58
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: