Оскар Табаресда юбилей

Mirjalol Normatov
17 окт 2019
Бугун Перу ва Уругвай термалари иштирокида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

Учрашувнинг ёдда қоларли томони шундаки, Уругвай термаси Оскар Табарес қўл остидаги 200-баҳсни ўтказишди. Бу эса дунё футболидаги рекорд ҳисобланади.

Табарес айни дамда 72 ёшда. 1988 йилда у илк марта Уругвай термаси бошқарувини ўз қўлига олганди. Ўшанда терма икки йилда унинг қўл остида 34 баҳс ўтказганди. Табарес 2006 йилда иккинчи бора термани қабул қилиб олди.

Унинг термаси 97 ўйинда ғалабага эришган. Унинг терма билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Express