UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  0 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  3 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  5 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 18:54"Челси" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  8 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  38 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4

Осиё хабари. Хонг Мюнг Бо истеъфо берди Янгиликлар

Осиё хабари. Хонг Мюнг Бо истеъфо берди

Жанубий Корея миллий терма жамоаси бош мураббийи Хонг Мюнг Бо ўз аризасига кўра ишдан бўшашга қарор қилди.
Кореянинг жаҳон чемпионатидаги иштирокидан сўнг бу мураббий ишдан кетмоқчи бўлиб юрганди, бироқ миллий федерация Осиё Кубоги ўтиб олгунга қадар ишлашига имкон берганди. Аммо мураббий терма жамоадан кетишни афзал билди ва бу ҳақда матбуотга интервью берди.

“Чиндан ҳам мен кетяпман, - деб айтиб ўтди Хонг Мюнг Бо. - Жаҳон чемпионатига боришдан олдин “Одамларга қувонч улашишимиз керак” деб айтиб ўтгандим, бироқ буни бажара олмадик. Бунинг учун мухлислардан кечирим сўрайман. Ўтган бир йил ичида яхши-ёмон кунларни бошдан ўтказдик. Хатолар ҳам бўлди ва улардан хулоса чиқариш керак”.

“Уйга қайтиб келганимиздан сўнг ишимни давом эттириш ёки истеъфога чиқиш устида кўп ўйладим. Кейин эса бир қарорга келдим: ҳозирча терма жамоага бундан ортиқ нарса бера олмайман. Олдинда Осиё чемпионати бор ва мусобақаги жамоани кучлироқ мураббий тайёрлагани маъқул. ”

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея мундиалда Россия, Жазоир ва Бельгия билан баҳс олиб бориб, бирорта учрашувда ғалаба қозона олмасдан охирги ўринни эгаллади. Бу натижа билан корейслар 1998 йилги жаҳон чемпионатидан бери биринчи бор гуруҳда ғалаба қозона олишмади. Жамоа Бразилиядан уйга қайтганда эса мухлислар “Корея футболи ўлди!” ёзилган баннерни кўтариб аэропортга чиқишди.

Хонг Мюнг Бо корейс футболи учун энг таниқли шахслардан бири ҳисобланади. У терма жамоа сафида 135 марта майдонга тушган, учта жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчи. Мураббий сифатида 2009 йилги FIFA U-20 жаҳон чемпионатида терма жамоани чорак финалга қадар олиб борган ва 2012 йилги Лондон олимпиадасида бронза медалларига сазовор бўлган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика