Осиё ўйинлари-2018. Ўрозбоев 10-олтин медални тақдим этди

Narzulla Saydullayev
29 авг 2018, 16:27
Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилаётган Осиё ўйинларининг 11-кунги баҳслари ҳам терма жамоамиз учун омадли келмоқда.

Дзюдо мусобақасининг -60 кг вазн тоифасидаги баҳслари Диёрбек Ўрозбоев олтин медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз дзюдо ватани ҳисобланган япониялик Тору Шишимени қўшимча дақиқалардаги вазари усули эвазига таслим этди.

Бу Ўзбекистон спорт делегациясининг Осиё ўйинларидаги 10-олтин медали бўлди. Терма жамоамиз жами 39та медал билан 8-ўринга кўтарилиб олди. Ҳиндистон терма жамоаси ҳисобида 9та олтин медал бор.

сурат муаллифи - Анвар Ильясов

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com