Осиё Кубоги. Чорак финалда Жанубий Корея билан ўйнаймиз

Narzulla Saydullayev
18 янв 2015, 18:21
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг учинчи турида Саудия Арабистони терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон гуруҳда иккинчи ўринни олиб чорак финалга йўлланмани қўлга киритди.

Энди жамоамиз 22 январь куни Мельбурн шаҳрида "A" гуруҳида биринчи ўринни олган Жанубий Корея терма жамоаси билан ўйнайди. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 18:30да (Тошкентда 12:30) бошланади.

Худди ўша куни Брисбен шаҳрида Хитой ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам бўлиб ўтади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia