

Қитъанинг энг нуфузли мусобақасига ажратилган олтита стадионда қайта таъмирлаш ишлари бошланди. Бундан ташқари Чонгкинг, Ксиян, Ксиамен, Сужу, Шанхай ва Ченгду шаҳарларида янги стадионларни қуриш олиб борилмоқда. Дальян билан Ксингдаода шу йилнинг октябридан бошлаб ўйингоҳ қурилишига старт берилади.
"2023 йилги Осиё Кубоги ўзгача руҳда ўтади. Биз ўз стадионларимиз билан ҳаммани лол қолдирамиз", - дейди мусобақа ташкилотчиларидан бири Ши Ксианг.
Маълумот учун, навбатдаги Осиё Кубогида ҳам 24 терма жамоа иштирок этади. Хитой эса 2004 йилдан бери мазкур мусобақага иккинчи бор мезбонлик қилади.



