Осиё Кубоги. 3-ўрин учун ва Финал ўйинига ҳакамлар тайинланди

Narzulla Saydullayev
29 янв 2015, 15:30
31 январь куни Осиё Кубоги-2015 финал учрашуви бўлиб ўтади.
ОФК мусобақанинг сўнгги учрашувига тайинланган ҳакамлар рўйхатини расман эълон қилди.

Унга кўра Австралия ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйинни эронлик Алиризо Фағони, Ироқ - БАА учрашувини баҳрайнлик Наваф Шукрулла бошқариб боради. 


Финал
Австралия - Жанубий Корея
31 январь 2015. Сидней. 14:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Алиризо Фағони (Эрон)
Қанот ҳакамлари: Ризо Суҳандон (Эрон), Муҳаммад Ризо Абдулфазли (Эрон)
Захира ҳаками: Фаҳад Ал Мирдаси (Саудия Арабистони)


Ироқ - БАА
30 январь 2015. Ньюкасл. 14:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Ёсир Тулефат (Баҳрайн), Иброҳим Муборак (Баҳрайн)
Захира ҳаками: Бенжамин Жон Уильямс (Австралия)

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia