

Эктор Купер шогирдлари навбатдаги баҳсни Ал Айн шаҳрида Японияга қарши ўтказади. Мазкур учрашув 17 январь куни "Халифа Бин Зайд" стадионида бўлиб ўтади.
Терма жамоамиз аъзолари бу ўйинга тайёргарлик кўриш учун бугун Ал Айн шаҳрига кўчишади. Бугуннинг ўзида футболчилар "Хазза Бин Зайд" стадионининг 3-майдонида машғулот ўтказишади.




