Осиё Кубоги-2019. БАА - Қатар учрашувига барча чипталар сотиб бўлинди

Xayrulla Xoliqov
29 янв 2019, 14:56
Бугун Осиё Кубогида иккинчи ярим финал баҳси бўлиб ўтади.

Абу Дабидаги "Муҳаммад бин Зайед" стадионида БАА ва Қатар терма жамоалари иккинчи финалчини аниқлаш учун ўзаро кураш олиб боришади. ОФК расмий сайтининг ёзишича, ушбу учрашув учун чиқарилган барча чипталар сотиб бўлинган.

Шуни айтиш жоиз, бу ўйинга қизиқиш ниҳоятда катта. Ҳатто баъзилар ўйинни сиёсий аҳамиятга эга деб ҳисоблашяпти. Маълумот учун, бугунги баҳс бўлиб ўтадиган стадион ўз бағрига 42 минг мухлисни сиғдира олади.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com