Осиё Кубоги-2015. Футболчиларимизнинг статистикаси

Narzulla Saydullayev
23 янв 2015, 13:00
Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўйинда мағлуб бўлиб Осиё Кубогини тарк этишга мажбур бўлди.
Миржалол Қосимов бу мусобақа давомида 19 нафар футболчининг хизматидан фойдаланди.

Дарвозабонлар Элдорбек Суюнов, Акбар Тўраев, ҳимоячилар Егор Кримец ва Фарруҳ Сайфиев майдонга тушишмади. Қизиғи Сайфиев майдонга тушмай туриб сариқ карточка ишлаб олди.

Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов ҳамда Азизбек Ҳайдаров барча тўртта ўйинда тўлиқ ўйнашди.

Сардор Рашидов иккита гол билан жамоамиз тўпурари бўлди. Игорь Сергеев, Одил Аҳмедов ва Воҳид Шодиев биттадан тўп киритишди.

Анзур Исмоилов ва Виталий Денисов икки мартадан огоҳлантириш олишди. Шавкат Муллажонов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Воҳид Шодиев, Фарруҳ Сайфиев ва Акмал Шораҳмедов ҳисобида ҳам биттадан сариқ карточка бор.

ФутболчиЎйинДақГолС.КҚ.К
1 Элдорбек Суюнов 0 0 0 0 0
2 Егор Кримец 0 0 0 0 0
3 Шавкатжон Муллажонов 4 345 0 1 0
4 Сардор Рашидов 4 255 2 0 0
5 Анзур Исмоилов 4 390 0 2 0
6 Баҳодир Насимов 3 211 0 0 0
7 Азизбек Ҳайдаров 4 390 0 0 0
8 Сервер Жепаров 2 152 0 0 0
9 Одил Аҳмедов 4 282 1 0 0
10 Жамшид Искандеров 3 102 0 0 0
11 Игор Сергеев 3 194 1 0 0
12 Игнатий Нестеров 4 390 -5 0 0
13 Лутфулла Тўраев 1 85 0 0 0
14 Шуҳрат Муҳаммадиев 2 207 0 1 0
15 Жасур Ҳасанов 2 109 0 0 0
16 Воҳид Шодиев 1 24 1 1 0
17 Санжар Турсунов 4 266 0 0 0
18 Тимур Кападзе 3 270 0 0 0
19 Виталий Денисов 4 390 0 2 0
20 Ислом Тўхтахўжаев 1 45 0 0 0
21 Акбар Тўраев 0 0 0 0 0
22 Фарруҳ Сайфиев 0 0 0 1 0
23 Акмал Шораҳмедов 3 183 0 1 0


Нарзулла Сайдуллаев

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia