UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  3 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  1 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  4 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  3 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  1 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  8 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  2 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  9 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  7 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  20 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0

Осиё футболи: Эронда янги "киллер" етишяпти Янгиликлар

Осиё футболи: Эронда янги "киллер" етишяпти

Қитъамиз футболига бағишланган рукннинг "Янги юлдузлар" деб номланган сонида келажакда Эрон миллий терма жамоасининг етакчиси бўлиши куталётган иқтидорли футболчи ҳақида ҳам маълумот берган эканмиз.

Сайёдманеш Аллаҳёр ҳақида шундай ёзилган: "2001 йилда Эроннинг Амоль шаҳрида таваллуд топган футболчи 17 ёшида (2018 йил) Теҳроннинг "Истиқлол" жамоаси вакилига айланди. "Озоди"да ўтган мавсум давомида 15 ўйинда 2 гол уриб, худди шунча ассист қайд этган Сайёдманеш хориж клубларининг назарига тушди. Бу орада Эрон миллий жамоасида ҳам дебют қилишга улгурди. "Сурия"га қарши ўйиннинг 80-дақиқасида Карим Ансарифардни алмаштирган ўйинчи 89-дақиқада гол урди ва терма жамоа тарихида рақиб дарвозасига йўл топган энг ёш футболчига айланди.


Аллаҳёр 2019 йилнинг ёзида "Фенербаҳче"га трансфер қилинди. Турклар 18 ёшли форвард учун 850 минг доллардан воз кечишган.

Эронликнинг Эннер Валенсия ва Папи Сиссега рақобатда ютқазишини билган "Фенербаҳче" раҳбарияти уни ижарага беришни маъқул кўрди. 2019 йилни "Истанбулспор"да ўтказган Сайёдманеш айни пайтда Луганскнинг "Заря" жамоасида тажриба орттирмоқда. 

Сайёдманеш Аллаҳёр Эрон миллий термасига жалб қилинаётган футболчилар орасида энг ёши ҳисобланади. У яқин келажакда форсларнинг ҳужум чизиғида Сардор Азмун ёки Карим Ансарифарднинг ўрнини эгалласа керак. Ҳимоячиларимизга осон бўлмаслиги аниқ".

Дарҳақиқат, Аллаҳёр эронлик ишқибозларнинг умидини оқлайдигандек кўринмоқда. Турк матбуотида тарқалган сўнгги хабарларда унга "Шахтёр" раҳбарияти шартнома таклиф қилаётгани айтилмоқда. У 28 февраль куни ўтказилган "Шахтёр" - "Заря" ўйини тақдирини ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳал қилганидан кейин донецкликларнинг назарига тушиб қолган. 


Бироқ, "Фенербаҳче" мутасаддилари форвардни сотиш ҳақида ўйлашмаяпти. Аксинча, 19 ёшли ҳужумчи Украина чемпионатида тажриба орттиргач, келаси мавсум истанбулликларнинг асосий таркибида ўйнаши кутилмоқда. 

Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасида марказий ҳужумчи сифатида ҳаркатланган Сайёдманеш айни пайтда қанот вингери позициясида ҳам ўйнаяпти. Майдондаги ҳаракатларига эътибор қилсангиз, сира 19 ёшга ўхшамайдиган бу футболчи ҳаддан ортиқ совуққон бўлиб, марказий ҳужумда ҳам, унинг орқасида ҳам ўйнай олади. Уни бекорга "Эронлик Месси" дейишмаяпти. Тез орада Осиё майдонларида тўқнаш келсак ажаб эмас. Нима ҳам деймиз, ҳимоячиларимизга куч-қувват...

“Бурсаспор”: Шоҳсупадан қуйи лигага

Муаллиф :
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика