UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  10 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0

Осиё Футбол Конфедерацияси ЖЧ ва ОК саралаши форматига ўзгартириш киритади Янгиликлар

Осиё Футбол Конфедерацияси ЖЧ ва ОК саралаши форматига ўзгартириш киритади

Келаси йилнинг январь ойида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги баҳслари - финал босқичида 16та жамоа иштирок этадиган сўнгги турнир бўлади.
ОФКнинг энг нуфузли мусобақаси финал босқичида иштирок этадиган жамоалар сони 2019 йилги мусобақадан бошлаб 24тани ташкил этадиган бўлди.

Шунингдек ЖЧ саралаш босқичи форматига ҳам бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, ЖЧ сўнгги саралаш босқичида иштирокчилар сони 10тадан 12тага кўпаяди.

Мазкур ўзгариш ОФК томонидан эълон қилинган энг муҳим уч қарордан бири бўлди. Келаси йилддан бошлаб ОФК Чақирув Кубоги мусобақаси ҳам ўтказилмайди. Шу йилнинг май ойида Мальдив оролларида бўлиб ўтадиган Чақирув Кубоги мусобақаси ушбу турнир тарихидаги сўнггиси бўлади.

Осиё Кубоги финал босқичи саралаши ҳамда ЖЧ 1-саралаш босқичи ўйинлари бирлаштирилади. ОФК бу масалага юзасидан якуний қарорини навбатдаги қўмита йиғилишида эълон қилади.

Янги форматга кўра, жами 40та терма жамоа ҳар бир гуруҳда беш жамоадан 8 гуруҳга бўлинган ҳолда саралаш баҳсларини бошлайди. Гуруҳда биринчи ўринни киритган 8та жамоа ва энг яхши иккинчи ўринда қайд этилган яна 4та жамоа (жами 12та) Осиё Кубоги финал босқичи ва Жаҳон Чемпионати сўнгги саралаш босқичига йўлланмани қўлга киритади. Яъни, эндиликда ЖЧ-саралаш сўнгги босқичида аввалгидек 10та эмас, 12 та терма жамоа 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧ йўлланмаси учун курашади.

Қолган 24та жамоа 4тадан 6та гуруҳга бўлинган ҳолда Осиё Кубоги финал босқичининг қолган 12та йўлланмаси учун курашни давом эттиради.

ОК финал босқичи ва ЖЧ сўнгги саралаш босқичи иштирокчилари сонининг кенгайтирилганини ОФК бошқа Футбол Уюшмалари терма жамоаларининг ҳам ушбу мусобақаларда иштирок этишини таъминлаши билан изоҳлаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика