UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  1 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  6 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

Осиё чемпионати (U22)даги рақибларимиз тайёргарликни бошлашди, биз эса... Янгиликлар

Осиё чемпионати (U22)даги рақибларимиз тайёргарликни бошлашди, биз эса...

Январь ойида биринчи марта бўлиб ўтадиган 22 ёшгача бўлган терма жамоаларнинг қитъа чемпионатига тайёргарлик кўришни рақибларимиз бошлаб юборишган.
Уммонда ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган 22 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоамизга тўхталсак. Айни пайтда ушбу мусобақада қайси терма жамоамиз қатнашиши ҳақида расмий маълумот йўқ. Бўлганда ҳам бирор тайёргарлик ишлари олиб борилмаяпти. Ўтган йили бўлиб ўтган саралаш беллашувларида Алексей Евстафеев бошчилигидаги ўйинчилар майдонга тушишганди. Таркиб 1991 ва 1992 йилларда таваллуд топган футболчилардан шакллантирилганди. Аслида шу йилнинг ёз фаслида бўлиб ўтиши зарур бўлган турнирни ОФК келаси йилнинг январь ойига кўчирди. Шундан кейин бу турнирга тайёргарлик қандай бўлиши ва унда кимнинг иштирок этиши мавҳум бўлиб қолмоқда. Евстафеев энди ёшлар терма жамоаси билан Осиё чемпионати саралаш беллашувларига ҳозирлик кўриш билан банд. Ёки ёзда Туркиядаги жаҳон чемпионатида қатнашган ёшлар терма жамоаси учун халқаро мактаб вазифасини ўтаб бериши мақсадида Аҳмаджон Мусаев устозлик қилаётган терма жамоани унга юбориш мумкин. Бироқ бошқалар 2 ёш катта футболчилар билан иштирок этиб, бизни доғда қолдирган тақдирда навбатдаги мусобақа олдидан рейтингдаги ўрнимиз кескин тушиб кетиши мумкин. Чунки ОФК ёшлар ўртасидаги турнирлар учун саватларни жамоаларнинг аввалги чемпионатдаги натижалари асосида тузиб чиқади. Бундай ҳолатда 2016 йил Рио де Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиадага саралаш вазифасини ўтаб берадиган навбатдаги мусобақада ўта қийин гуруҳдан ўрин олиш қолишимиз эҳтимоли катта бўлади. Бошқа тарафдан эса 1991 ва 1992 йилларда туғилган футболчилар бу йил умуман йиғилишмаган. Қисқаси, “Терма жамоалар маркази” бу масалани имкон қадар тезроқ ҳал этиши даркор. Акс ҳолда, Уммондаги салбий натижа навбатдаги Олимпиадага боришимизга тўсиқ қўйишни бошлайди. Эҳтимол, 1991 йилдан кейин турли йилларда таваллуд топган ҳақиқий терма жамоа ташкил қилинар. Яъни, 1992, 1992, 1993 ва 1994 йилларда туғилган энг маҳоратли футболчиларни бир жамоага жамлаб, иккинчи терма жамоа ташкил этилар. Бу ҳам анча фойдали бўларди, ҳам жамоа савияси юқорироқ бўлиши турган гап.

Уммонда терма жамоамиз гуруҳ ўйинларини Сиб шаҳрида жойлашган стадионда ўтказади. Бу шаҳар пойтахт Маскатга яқин. Рақиблардан Ироқ жиддий тайёргарликни бошлаб юборган. Улар аввалги ойда Баҳрайнни 2:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Шу ойда Индонезия, Қувайт ва Ливия билан халқаро турнирда тўқнаш келишади. Саудия Арабистони терма жамоаси баъзи-баъзида йиғин ўтказяпти. Уларда таркиб “Ал Аҳли” ва “Ал Иттиҳод”дан йиғилган ўйинчилар эвазига шакллантирилган. Португалиянинг “Бейра Мар” ва “Лейрия” клубларида ўйнаётган футболчилар ҳам бор. Хитойнинг тайёргарлиги ҳақида бирор маълумот мавжуд эмас. Терма жамоамиз 12 январда Хитой, 14 январда Ироқ ва 16 январь куни Саудия Арабистони билан тўқнаш келади.

Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика