Осимхен терма жамоаси ихтиёрида жароҳат олди

Alisher
14 ноя 2020
"Наполи" форварди Виктор Осимхен Нигерия терма жамоасида елкасидан жароҳат олди.

Аммо, ҳужумчи жиддий жароҳатдан сақланган. Рентген ўйинчида синиш йўқлигини тасдиқлади.

"Наполи" Нигерия терма жамоасидан ўйинчини тикланиш учун Неаполга қайтариб юборишни сўради.

Осимхен "адзурри" сафида жорий мавсум 8та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia