Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин

Khoja
16 фев 2026
"Бавария" "Галатасарой" ҳужумчиси Виктор Осимхенга қизиқиш билдирмоқда.

Таниқли инсайдер ва журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзишича, Мюнхен клуби ҳужум чизиғини кучайтириш учун ушбу форвардни трансфер қилишни кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, Осимхенга бошқа Европа клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ҳужумчи жорий мавсумда клуб учун барча мусобақаларда 22 ўйинда 15 гол ва 9 голли узатиш қайд этган. Трансфермаркт уни 27 ёшли футболчининг нархини 75 миллион евро деб баҳоламоқда.



KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru