Ўртоқлик учрашуви. "Бухоро" - "Машъал" 2:2

Narzulla Saydullayev
16 фев 2016
Бугун “Бухоро” жамоаси 4-босқич йиғини доирасида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Бугунги рақибимиз Муборакнинг “Машъал” жамоаси бўлди. Ушбу учрашувда 2:2 ҳисоби қайт этилди.

Биринчи бўлимда Саламат Қутибоевнинг голига муборакликлар икки маротаба жавоб қайтаришди ва дастлабки бўлим 2:1 ҳисобида “Машъал” ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлимда Сухроб Нематовнинг пенальтидан киритган голи учрашувдаги якуний ҳисоб 2:2 бўлишини таъминлади.

Назорат учрашув. 16.02.2016

“Бухоро” - “Машъал” 2:2
Гол:
Саламат Қуттибоев, Сухроб Нематов (пен)
“Бухоро”: Асилбек Амонов, Артём Филипосян, Руслан Мельзиддинов, Сардор Раҳмонов, Александр Мерзляков, Сухроб Нематов, Павел Смоляченко, Саламат Қуттибоев, Санъат Шихов, Баходир Пардаев, Шавкат Саломов.
Захридагилар: Мухиддин Худоёров, Шохжаҳон Насимов, Алишер Санаев, Нозим Умуров, Жамшид Ҳасанов, Бобир Амонов


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: pfcbuxoro.com