Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қозоғистон клубини мағлуб этди

Mirjalol Normatov
28 фев 2023, 21:25
Про-лига янги мавсумига тайёргарлик доирасида "Динамо" жамоаси Тошкентда навбатдаги ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.

Қозоғистоннинг 1-дивизиони иштирокчиси "Онтустик" клубига қарши баҳс голларга бой ўтди. Биринчи бўлимда Элгужа Григалашвили ва Кожо Жоэль "Динамо"нинг икки голига муаллифлик қилган бўлса, иккинчи бўлимда таркиб ўзгаргач, ҳимоячи Евгений Назаров 3-голга, яримҳимоячи Жавлон Маликов эса дублга эришди. Чимкентликлар 3та гол билан жавоб қайтаришди – 5:3.

Шу куни бош мураббий Вадим Абрамов жароҳати бор ўйинчилардан ташқари, деярли барча футболчиларни майдонга тушириб, синовдан ўтказди.

Ўртоқлик ўйини. Тошкент

"Динамо" – "Онтустик" (Қозоғистон) – 5:3

Голлар: Элгужа Григалашвили, Кожо Жоэль, Евгений Назаров, Жавлон Маликов 2та.

"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Евгений Назаров, Хуршид Убайдуллаев, Салим Мустафоев, Коике Юдай, Эркин Бойдуллаев, Жасур Қурбонов, Ҳазрат Турсунқулов, Францис Нарх, Элгужа Григалашвили, Кожо Жоэль

Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Ягудин, Достон Фотеев, Комил Шарофутдинов, Воҳид Оқбўтаев, Жавлон Маликов, Дэррик, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Бобур Мамадаминов, Валерий Акопов, Баҳодир Абдувалиев, Баҳодир Насимов.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати