Ўртоқлик ўйини. "Динамо" ПРО-Лига дебютантини мағлуб этди

Eldor Akmurzayev
13 фев 2021, 20:10
Янги мавсумига тайёргарлик кўраётган "Динамо" Гулистон шаҳрида ПРО-Лиганинг яна бир вакили "Янгиер"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Турнир дебютантига қарши баҳсда бош мураббий Ҳаким Фузайлов сингари янгиерликлар бош мураббийи Элдор Сакаев ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди.

Қизиқарли кечган баҳсда "Динамо" 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйин давомида ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди, аммо "динамочилар"нинг яна икки голи бош ҳакам томонидан бекор қилинди.

13 февраль (шанба)

Ўртоқлик учрашуви. Гулистон.

"Янгиер" - "Динамо" - 0:2

Голлар: Н.Ҳасанов автогол 20, Олег Марчук 35.

"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Жасур Ҳасанов, Обид Жўрабоев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Комил Шарофутдинов, Ислом Шарипов, Олег Марчук, Ҳумоюн Шербўтаев, Акмал Козимов, Темур Ҳакимов, Михайло Удод

Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Темур Усмонов, Темур Исмоилов, Фахриддин Алимов, Ойбек Жўраев, Жамшед Ҳасанов.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: "Динамо" ПФК матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›