UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   0 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  0 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:56"Милан" — "Сассуоло". Таркиблар маълум  1 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  6 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  3 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  1 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  5 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  18 11:13Россияга қарши учрашув учун терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  9 10:48Салоҳ: "Эй худо, кетма-кет иккинчи ҳафтами? Йўқ, йўқ..."  2 10:20"Қизилқум" дарвозасида ўзгаришлар содир бўлди  1 09:52"Ҳаракатлар сўзлардан кўра баландроқ гапиради". Слот Салоҳ билан бўлган можародан кейинги ўйини ҳақидаги фикри  2

"Ўрикзор" жамоаси ёшлари ҳақида Янгиликлар

"Ўрикзор" жамоаси ёшлари ҳақида

Теглар :  Ўрикзор
Айни пайтда "Ўрикзор" жамоаси Ўзбекистон биринчилиги Иккинчи лигаси Тошкент шаҳар минтақаси биринчи босқичида кураш олиб бормоқда.

Бахтиёр Эргашев шогирдлари айни пайтда "D" гуруҳида иккинчи ўринда боришмоқда. Қуйида 10 учрашувдан еттитасида ғалаба қозонган жамоа таркибида алоҳида ажралиб турган тўрт нафар футболчилар ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз.

Нуриддин Насриддинов
Амплуаси:
Чап қанот ҳимоячиси
Туғилган санаси: 12.08.1996



"Ўрикзор"нинг сап қанот ҳимоясида ўзгартириб бўлмас ўйинчи. Ҳимояда қатъи, кескин курашлардан чўчимайди ва тўп узатишлари жойида. Бундан ташқари, ҳужумга фаол қўшилади. Ўз қаноти бўйлаб рақиб жарима майдончасига узатадиган паслари кўпинча хавфли тус олади.


Жамшид Исломхўжаев
Амплуаси:
Марказий ярим ҳимоячи
Туғилган санаси: 06.01.1996



Ўтган йилги мавсумни марказий ҳимоячи сифатида ўтказган Жамшид Исломхўжаев жорий мавсумдан марказий ярим ҳимояга ўтди ва марказ айнан унинг жойи эканлигини исботлаб келмоқда. Унинг энг катта устунлиги ўйинни ўқий олиши. Майдонда жуда яхши фикрлайди, бу мавсумда жамоанинг энг яхши ўйинчиси бўлиб турибди. Жамшид "замах"лари ва рақибларни қисқа масофада алдаши билан ажралиб туради. Ўйин пайти қарор қабул қилишда совуққонликни йўқотмайди.


Бекзод Мирсаидов
Амплуаси:
Қанот ярим ҳимоячиси
Туғилган санаси: 23.08.1997



Кўпроқ чап қанотда ҳаракат қиладиган Бекзод Мирсаидов ярим ҳимоянинг ўнг томонида ҳам ўйнай олади. Жуссаси кичик бўлишига қарамай жуда ҳам чаққон ва тезкор. Қанот бўйлаб уюштирадиган рейдлари ҳимоячиларни шошириб қўяди. Бундан ташқари, жарима зарбаларини ажойиб тарзда ижро эта олади.


Сардор Ҳамидуллаев
Амплуаси:
Ҳужумчи, вингер
Туғилган санаси: 12.10.1997



Сардор Ҳамидуллаев бу мавсумда ўзини ижобий томондан кўрсата олмоқда. У ҳам марказий ҳужумда, ҳам вингер сифатида ўйнай олади.  Техникаси кучли, гавда билан яхши ўйнайди, тезлиги юқори. Қарши ҳужум пайти ҳимоячилардан қочиб кетишга уста. Энг муҳими, голни яхши ҳис қилади.

Юқоридаги футболчилар "Ўрикзор"нинг ғалабаларига муносиб улуш қўшишмоқда, қолганлардан ажралиб туришибди ва стабил ҳаракат қилишмоқда. Ўйинчиларнинг кучли томонларини кўрсатишга уриндик, бу ёшларда камчиликлари ҳам бор, лекин улардаги потенциални ҳисобга олсак, ўз устида тинимсиз мехнат қилиш эвазига камчиликларни бартараф этиш мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика