Ориги сентябрда "Ливерпуль" сафидан кетиши мумкин

Aslanov Jasurbek
3 сен 2021, 20:41
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги Туркиянинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин.

Маълум қилинишича, "Фенербахче" "қизиллар"нинг бельгиялик форвардига қизиқиш билдирмоқда. "Олтин канарейкалар" 8 сентябргача — Туркиядаги трансфер ойнаси ёпиладиган вақтгача Ориги трансферини ҳал қилмоқчи.

Қайд этилишича, клублар ўртасида музокаралар карантин чекловларининг олдини олиш мақсадида масофадан туриб олиб борилмоқда. Агар томонлар Оригининг трансфери борасида келиша олсалар, турклар футболчини Истанбулга олиб келиш учун шахсий самолёт юборишади.

"Фенербахче" футболчини 16 сентябрда бошланадиган Европа Лигаси гуруҳ босқичи олдидан қайдномага қўшишни истайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Readfootball

Сўнгги янгиликлар

Барча ›