UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  0 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  11 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16

"Оқ-тепа" - "Нефтчи" (1:1) учрашувини стадиондан кузатган Тимур Кападзе нималар деди? Янгиликлар

"Оқ-тепа" - "Нефтчи" (1:1) учрашувини стадиондан кузатган Тимур Кападзе нималар деди?

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе кеча Про лига учинчи туридан ўрин олган "Оқ-тепа" ва "Нефтчи" ўртасидаги учрашувни бевосита стадиондан кузатди ва фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳа, бугун ўйинни стадиондан кузатдик. Майдонда ҳақиқий жанг бўлди. "Нефтчи" аввалги икки турда мағлубиятга учрамай келаётганди. "Оқ-тепа" ҳам ёмон ўйин кўрсатмаётганди. Барчанинг оғзида шу жамоа. Юқори мақсадларни қўйган. Шу сабабли қизиқарли ўйин бўлишини олдиндан билган ҳолда томоша қилгани келдик. Ҳақиқатдан ҳам беллашув жанговар муҳитда ўтди. Икки жамоада ҳам вазиятлар кўп бўлди. Менимча бу ўйинда "Нефтчи" ютиши керак эди. Чунки, деярли 4-та 100 фоизлик вазиятларни голга айлантира олмади. 1:0 ҳисобини охиригача ушлай олишмади. "Оқ-тепа" ҳам уйда ўйнаётганди, бор кучини ташлади. Мезбонлар охиригача курашди ва қимматли бир очкони олди. Тўғри,"Нефтчи" уч очко йўқотди, лекин бир очко билан ортга қайтадиган бўлди. Бунақа ўйинлар қанча кўп бўлса, Про лига шунча кучаяди. 

Ҳа, Про лигани трансляция қилиниши ҳақидаги хабарни эшитдик.  Спорт канали бўладими ёки Узрепортми ўйинларни сифатли даражада мухлисларга етказиб беришларига тилакдошман. Бу ўзбек футболига фойда бўлиши табиий. Мухлислар кўришади, томоша қилишади. Майдондан қаралганда  ўйинни картинкасини умумий кўриш қийин. Телевизордан чиройли қилиб сифатли узатилса ўйин бошқача бўлади. Бундан футболимиз ютади ва мухлисларни қизиқиши ортади", - дейди Тимур Кападзе.

Жаҳонгир Файзуллаев ёзиб олди. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика