"Оқ-тепа": Эртага “Қўқон-1912” билан ўртоқлик учрашуви

Narzulla Saydullayev
29 июл 2013, 20:27
Шанба куни қисқа муддатли таътилга чиққан "Оқ-тепа" бугун тайёргарликка киришади.
Александр Токов мураббийлигидаги футболчилар бугун тушдан сўнг клуб базасида йиғилишди ва машғулотларни бошлашди. Таркибда ўзгаришлар йўқ. Куни кеча хабар берганимиздек, маълум муддат “Қизилқум” машғулотларида иштирок этган Никита Павленко яна “Оқ-тепа”га қайтди.
"Оқ-тепа" эртага танаффусдаги илк назорат учрашувини ўтказади.

Александр Токов мураббийлигидаги жамоа ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган “Қўқон-1912” клубига қарши майдонга тушади. Беллашув “Оқ-тепа” стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Биринчилигининг биринчи босқич ўйинларида мазкур рақиблар икки бор тўқнаш келишган. Тошкентда “Оқ-тепа” меҳмонларни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Қўқонда майдон эгаларининг қўли баланд келган – 1:4.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: oq-tepa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›