"Оқ-тепа". Эртага "Интерсоккер" билан ўйнаймиз

Aslanov Jasurbek
8 май 2017, 23:02
Тошкент шаҳар биринчилигида йўқотишларсиз бораётган жамоамиз эртага навбатдаги тур ўйинида майдонга тушади.

Амалда "Интерсоккер" меҳмони бўлиши лозим бўлган "Оқ-тепа" рақиб билан ўз уйида ҳисоб-китоб қилади. Учрашув 17:00да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, "Оқ-тепа" дастлабки уч турдан сўнг 100 фоизлик натижа қайд этиб турибди. Қолаверса, Ярослав Крушелницкий бошчилигидаги жамоамиз ҳали ўз дарвозасидан тўп олиб чиққани йўқ - РОЗК (5:0), "Шайхонтоҳур" (0:2), "Вулқон" (2:0).


ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ. 4-тур

ИНТЕРСОККЕР - ОҚ-ТЕПА

9 май. Тошкент. "Оқ-тепа" майдони. 17:00

Бош ҳакам: Дилшод Каримов.


"Оқ-тепа" ФК матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›