UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40ЕЧЛ. "Реал" яна гол ўтказиб юборди, "Ман Сити" учинчисини урди LIVE ҳисоб  2 01:29“Черноморец” стадионида ёнғин содир бўлди  0 01:06Бензема Месси ва Раулнинг рекордини такрорлади  1 00:51ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ювентус". Дибала ҳисобни очди LIVE + ФОТО  20 00:48ЦСКА мухлислари Римда калтакланди, улардан бири пичоқдан яраланди  2 23:54“Ювентус” ва “Хаддерсфилд” бир хил даромад қилишди  2 23:54ЕЧЛ. "Бавария"дан сафардаги ғалаба, "Валенсия" эса "Янг Бойз" уйидан дуранг билан қайтди  11 23:45ЕЧЛ. "Шахтёр" - "Манчестер Сити". Таркиблар маълум, Агуэро, Сане ва Уокер захирада  3 23:27ЕЧЛ. "Реал" - "Виктория Пльзень". Асосий таркиблар маълум, Варан ва Асенсио захирада  6 23:07ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ювентус". Таркиблар маълум, Роналду жонажон стадионига қайтди  24 23:03Рўзиқул Бердиев: “Йигитларга кўрсатаётган ўйинлари учун раҳмат айтаман”  11 22:49Сергей Лушан: “Насаф”дек клубга эътиборни кучайтириш керак!”  22 22:37"Локомотив" матбуот хизмати Икер Касильясга жавоб қайтарди ФОТО  14 22:10ОЧЛ. "Персеполис" дастлабки финалчи  5 22:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  6

Омон Ғофуров: “Про-Лига савияси аввалги Олий Лига мақомига тенгдир” Янгиликлар

Омон Ғофуров: “Про-Лига савияси аввалги Олий Лига мақомига тенгдир”

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ушбу мавсум Суперлига ва Про-Лига жамоаларига нисбатан талабларни оширди. Лигалар савияси, нуфузи ва имижи учун албатта, клублар савияси, клуб олиб бораётган сиёсат каби масалалар таъсир кўрсатади.

Суперлига жамоалари сони 12тага қисқаргач, ЎзПФЛ клублар инфратузилмаси бўйича текширув ўтказилди ва унда клубларга қўйилган талаблар бажарилиши ўрганилди. Ушбу текширувлардан сўнг, Суперлига талабларига икки клуб тўғри келмаслиги аниқланди. Булар – "Динамо" ҳамда "Машъал". Ушбу икки клуб ҳам келаси мавсумда Про-Лигада тўп суради.

Ушбу ўзгаришлар ва ислоҳотлар Ўзбекистон футболни оммалаштириш, клублар имижи ва нуфузини ошириш учун қилинаётгани, бу ислоҳотлар албатта, ўз мевасини бериши борасида ЎзПФЛ Бош директори Омон Ғофуров ташкилот расмий сайтига қуйидагиларни маълум қилди.

“Клуб инфратузилмаси – клубларимиз учун энг муҳим масаладир. Бу борада камчиликлар кўп. Клуб инфратузилмасини ривожлантириш, клублар фаолиятини профессионал мақомга олиб чиқиш учун шу каби ўзгаришлар қилиш зарур. Биз талабларни ишлаб чиқиб, уларни клублардан талаб қилаётганимизда уларнинг номига, обрўсига қараётганимиз йўқ. Биз шунчаки, уларнинг профессионал клуб номига мос келишини истаймиз. Бу масалалар борасида фикрлар кўп. Агар қайсидир клуб талабларга мос келмаган, талабларни бажариш учун ҳаракат қилмаган бўлса, бу айнан клубнинг ўз айби ва муаммосидир. Биз клубларга талабларни бажариши ва камчиликларни ҳал қилиш учун маълум вақт берган эдик. Аммо, белгиланган муддатга талаблар бажарилмади. Шу боис, бу борада муаммо бизда эмас, клубларнинг ўзида”, - деди Омон Ғофуров.



“Биз клубларни ўрганиб чиқдик. Хеч қайси клубни камситиш ниятида эмамсиз. Мақсадимиз иккала лигани ажратиш эмас, балки ҳар бир лигада кучли, савия жиҳатдан бир бирига мос клублар иштирок этишини ташкил қилиш. Ҳозирда, футбол жамоатчилиги бу ўзгаришларни сал нотўғри талқин қилаётгандек. Биз Лигаларни кучайтиришни истаймиз. Про-Лига аввалги Олий Лига мақомига мос бўлишини истаймиз ва ОАВ, футбол жамоатчилиги ҳам буни шундай талқин қилишини истаймиз. Суперлигани эса, янги ташкил қилинган, жаҳон андозаларига мос тарзда, юқори савияда ташкил этиладиган, футбол инфратузилмаси жиҳатидан барча талабларга мос, кучли жамоалар тўп сурадиган лига сифатида талқин қилинишини истаймиз”.

“Умуман, Про-Лига савиясини мухлислар ҳам, ОАВ ҳам нотўғри талқин қилаётгандек. Про-Лига савияси аввалги Олий Лига савиясига тенг. Қанчалик учрашувлар курашларга бой, қизиқарли ва чиройли кечса, шунчалик мухлислар ҳам стадионларга қайтади. Асосий мақсадимиз ҳам шу. Қолаверса, клублар ҳам ўз олдиларига катта мақсад қўйса, лигаларда рақобат кучайса, бу футбол савияси учун, футбол имижи учун албатта катта ютуқ. Агар клублар рақобатбардош тизим ва инфратузилма ярата олишса, айтишим мумкинки, бу лигалар ривожи, умуман, футбол ривожи учун катта қадамдир”.

“Яна истардикми, обьектив сабабларга кўра, Про-Лигада иштирок этадиган клублар, ушбу мавсум учун катта режа ва мақсадлар тузишини, бу билан эса, лига савияси, имижи ва обрўси учун улар катта фойда келтиришсин. Яна, мухлислар қайси жамоа қайси лигада иштирок этишидан қатъий назар, ўз клублари учун мухлислик қилишда давом этишса, бу клублар учун катта стимул. Мухлислар учун клублар ҳам бор кучи билан ўйнаб, уларнинг ишончини оқлаш учун ҳаракат қилишади”.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

+4   
09 фев 11:15:09
Мухлис
“Биз клубларни ўрганиб чиқдик. Хеч қайси клубни камситиш ниятида эмамсиз. Мақсадимиз иккала лигани ажратиш эмас, балки ҳар бир лигада кучли, савия жиҳатдан бир бирига мос клублар иштирок этишини ташкил қилиш. Ҳозирда, футбол жамоатчилиги бу ўзгаришларни сал нотўғри талқин қилаётгандек. Биз Лигаларни кучайтиришни истаймиз. Про-Лига аввалги Олий Лига мақомига мос бўлишини истаймиз ва ОАВ, футбол жамоатчилиги ҳам буни шундай талқин қилишини истаймиз." ---- Лекин "Машъал" ва "Динамо" ни камситиб Про-лигага тушуриб юбордиз. Футбол жамоатчилиги бу ўзгаришларни нотўғри талқин қилмаслиги учун "Машъал" ва "Динамо" ФКларининг айнан кайси жихатлари Суперлига талабларига жавоб бермаганини аник-тиник ва фактларни келтириб (умумиу курук гапни гапирмасдан) ОАВ ларда очик йдин келтириш керак эди.
+4   
08 фев 23:31:00
Tahlil_Tanqid-Локо чемпион!
DRAKON BARSA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
UFA dagilar nega Xorazm , Surxondaryo , Qoraqalpoq futdoliga etibor bermayabsizlar , shu hududlarga boringlar , muammoni urganinglar , yordam beringlar yoki FUTBOL FAQAT POYTAXT JAMOALARI UCHUNMI mandan hafa bo'lmanglar
Сизам хафа бўманг, ҳамма Тошкентга интилади, яхши мутахассис-кадрлар пойтахтда ўқиб, ўз туғилиб ўсган ҳудудига бориб, бир ёқадан бош чиқариб ишлашса, ўша ҳудуд, албатта, ривожланади!
+4   
08 фев 23:08:29
DRAKON BARSA
UFA dagilar nega Xorazm , Surxondaryo , Qoraqalpoq futdoliga etibor bermayabsizlar , shu hududlarga boringlar , muammoni urganinglar , yordam beringlar yoki

FUTBOL FAQAT POYTAXT JAMOALARI UCHUNMI

mandan hafa bo'lmanglar
+3   
08 фев 22:13:49
Жавлон Махмудов
Энг ачинарлиси - "Машъал"ни тушиб кетгани булди. жиззахликлар хафа булишмасин-у, аммо "Машъал" "Сугдиёна"дан кура мазмунлирок уйин курсатарди. Статистикаси хам бунга далолат беради.
+2   
09 фев 08:09:38
Лазиз Ишанкулов
Ей гнида нима киласан елгон гапириб машал узбекистон учун профессионал клуб билганим учун гапиробман регламентгаку тупириблаб тайладиларинг динамога ердам бер сукалар билмадим манга ухшаган футболдан Нол одамлар Билан чемпионат савияси кутарилмайди башаранга тупириб юборардиму хамма караб турибдида
+2   
08 фев 22:48:58
DRAKON BARSA
Klub saviyasi emush , utgan yil kurdik SAVIYANI , bunday INFRATUZULMA dan kura HAKAMLAR ga etibor berish kerak , shunda HALOL FUTBOL bo'ladi - futbolimiz RIVOJLANOSHI ga olib keladi
+1   
09 фев 13:45:06
Наим Саидмуродов
Омонбой Алини Вали деган билан хеч нарса узгармайди.Жужани кузда санаймиз.
+1   
09 фев 11:22:28
Hamidjon Ikromov
Ўзбекистон чемпионатиниг энг катта камчилиги, футболчиларнинг гала-гала бўлиб командадан командага ўтиб юриши. Кўпчилик командаларда ҳар йили, баъзиларида ҳатто ярим йилда ҳам команда қайтадан тузилади. Шудай ҳолат сабаблари қачон бартараф этилса ўшанда ҳақиқий, мустаҳкам, анъанали командалар юзага келади. Бир ой, ярим ойда мураббийдан рақобат бардош жама тузишни талаб қилиш, ақилданмас. Ҳақиқий, бир-бирини тушинадига команда йиллар давомида, стабил шароитлардаги ақилли ишлар натижасида юзага келади. Мисолларми? Уларни ўзингиз ҳам яхши биласиз...
+1   
09 фев 10:22:45
О.А.О
"Динамо" ҳамда "Машъал" жамоаларини талабга жавоб бермаслик сабабларини аниқ кўрсатилса, барча мухлислар буни сабабини билса яхши бўларди Жаноб Ғофуров! Нафақат юқоридаги жамоа мухлислари балки бошқа мухлислар учун ҳам қизиқ бир жумбоқ бўлиб қолмоқда бу савол.
+1   
09 фев 09:34:17
Superman
Клубларимиз зўр иштиёқ билан ўйнаса мухлислар стадионга қайтади - бу тўғри. Клублар эса қачон катта иштиёқ билан ўйнайди? Қачонки уларга лигалардаги иштироки учун катта миқдорда пул тўланса... Шундай экан, клубларга Суперлига ва Про-лигадаги иштироки учун тўланадиган пул миқдорини кескин ошириш керак, бунда чемпион, кумуш ва бронза медал соҳибларига бериладиган пуллар анча катта бўлиши керак. Агар улар чемпионга, кумуш ва бронза медал соҳибларига ҳамда иштирок учун бериладиган пуллар миқдорини катталигини кўришса ўз ўзидан қаттиқ ҳаракат қилишади.
+1   
09 фев 09:27:25
Samsung Samsung
Tahlil_Tanqid-Локо чемпион! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сизам хафа бўманг, ҳамма Тошкентга интилади, яхши мутахассис-кадрлар пойтахтда ўқиб, ўз туғилиб ўсган ҳудудига бориб, бир ёқадан бош чиқариб ишлашса, ўша ҳудуд, албатта, ривожланади!
Бу фикризга қўшилдим,омонмисиз.
+1   
09 фев 05:36:18
Албарс
Омонбой кўп ва хўп гапирдингизда, ислоҳотларингизнинг натижасини пойтахт стадионларидаги ташрифга қараб баҳо берамиз! Масалан " Пахтакор"нинг уй ўйинларига камида 10минг, "Бунёдкор"нинг уй ўйинларига камида 7 минг, " "Локо"нинг ўй ўйинларига камида 5 минг томошабин кирса сизнинг бахонгиз беш булмаса ...ҳаммаси чиройли гап булиб қолаверади.
+1   
08 фев 23:43:42
RеD
DRAKON BARSA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
UFA dagilar nega Xorazm , Surxondaryo , Qoraqalpoq futdoliga etibor bermayabsizlar , shu hududlarga boringlar , muammoni urganinglar , yordam beringlar yoki FUTBOL FAQAT POYTAXT JAMOALARI UCHUNMI mandan hafa bo'lmanglar
Сизга яна битта аччик хакикати этаман нафакат футбол хамма нарса пойтахт учун.
+1   
08 фев 23:34:02
Vatanim
omonjon akasi, OLIY LIGAga til tegizmang, iltimos. Bugungi rahbariyatda futbol ichida uzoq vaqt faoliyat ko'rsatganlarni ko'rmayapman. faqatgina oliy ma'lumotlilar xolos. futboldan zarracha xabari yo'q. Faqatgina bir narsani bilishadi- ulargacha ishlaganlar aqlsiz bo'lgan! Qaysi biridir Geynrixning ustidan kuladi va hali ish boshlamay turib darajasini ko'rsatib qo'yadi. Yana bittasi pro liga deb atalmish ligani Oliy ligadan kuchli deydi, u holda superliga premyer-liga bo'pketadi-ku!( ilohim shunaqa bo'lsin)
+1   
08 фев 23:04:05
Кукон. А.Навои
Утган йили олий лигада уйнаган клубларнинг молиявий холати билан про лигани молиявий холатини такослейлик. Кандей бир хил булиши мумкин. Про лигани келажаги мавхум деб уйлайман. Сабаби бир икки клуб супер лигага харакат килади колганлари эса очко беришни давом эттиришади. Буни билиш учун олий малумотли булиш шарт эмас.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  205
Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз беринг Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз беринг
Хабарингиз бор, келаси йилнинг 5 январь – 1 февраль кунлари Бирлашган ...  139
Лопетеги кетадими? "Реал" ўз майдонида "Леванте"га мағлуб бўлди (+ФОТО) Лопетеги кетадими? "Реал" ўз майдонида "Леванте"га мағлуб бўлди (+ФОТО)
"Реал" ҳамда "Леванте" ўртасидаги ЛаЛиганинг...  122
Андрей Канчельскис: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди" Андрей Канчельскис: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди"
“Навбаҳор” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей...  98
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг