UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Омар Моманидан янги карикатура: Левандовски Иммобиле, Вернер, Холанд, Роналду ва Мессидан анча илгарилаб кетди Янгиликлар

Омар Моманидан янги карикатура: Левандовски Иммобиле, Вернер, Холанд, Роналду ва Мессидан анча илгарилаб кетди

Омар Моманининг янги ишини тақдим этамиз.

Бундеслига 30-турида пешқадам "Бавария" меҳмонда "Байер"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда мюнхенликларнинг тўртинчи голига Роберт Левандовски муаллифлик қилди. Ушбу гол польшалик учун мавсумдаги 30чиси бўлди. Шу тариқа, Роберт "Олтин бутса" учун пойгада яққол пешқадамликни мустаҳкамлади.

Эслатиб ўтамиз, лигалардаги коэффициентлар ҳар хил кўринишда: топ-5 лигадаги ҳар бир голга 2 очко берилади, бироз кучсизроғида эса 1,5 очко, масалан, Эстония чемпионатида 1 голга 1 очко ҳисобланади.

"Олтин бутса" учун пойгада қатнашаётганлар:
1. Роберт Левандовски ("Бавария" (Мюнхен), 30 гол × коэффициент 2.0 = 60 очко);
2. Чиро Иммобиле ("Лацио" (Рим), 27 × 2.0 = 54);
3. Тимо Вернер ("РБ Лейпциг" (Лейпциг), 25 × 2.0 = 50);
4. Эрлинг Холанд ("РБ Зальцбург" (Зальцбург) / "Боруссия" (Дортмунд) — 16 × 1.5 + 10 × 2.0 = 44);
5. Криштиану Роналду ("Ювентус" (Турин), 21 × 2.0 = 42);
6. Лионель Месси ("Барселона" (Барселона), 19 × 2.0 = 38);
7. Жейми Варди ("Лестер" (Лестер), 19 × 2.0 = 38*);
8. Килиан Мбаппе (ПСЖ (Париж), 18 × 2.0 = 36);
9. Виссам Бен-Йеддер ("Монако" (Монако), 18 × 2.0 = 36);
10. Ромелу Лукаку ("Интер" (Милан), 17 × 2.0 = 34)

* — Агар бир неча нафар ўйинчи бир хил очко тўпласа, у ҳолда рўйхатдаги ўринлар уларнинг ҳар бир ўйинда урган ўртача голларига қаралади. Масалан, 20та голни 30та ўйинда киритган футболчи, худди ўшанча голга 32та учрашувда муаллифлик қилган ўйинчидан юқорида жойлашади.


Левандовски - "Олтин бутса" учун пойгада етакчи



Эслатиб ўтамиз, "Олтин бутса"нинг амалдаги ғолиби "Барселона" етакчиси Лионель Месси ҳисобланади. Аргентиналик 2019 йилда ушбу совринни кетма-кет учинчи бор, фаолияти давомида эса олтинчи бор қўлга киритганди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика