Олмалиқдаги янги стадион очилиши 15 март куни бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
17 фев 2014, 17:30
Олий Лига-2014 1-туридан ўрин олган учрашувлар тартибида ўзгариш юз берди.
Олий Лига-2014 1-тур доирасида 15 март, шанба куни Бекобод шаҳрида ўтказилиши керак бўлган «Металлург» (Бекобод) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) учрашуви Олмалиқ шаҳрига кўчирилди.

Шу куни Олмалиқ шаҳрида янги қуриб битказилган стадион очилиши бўлиб ўтади ва унда «Олмалиқ» – «Металлург» учрашуви янги стадионда ўтказилган илк расмий учрашувга айланади.

Олий Лига-2014 1-туридан, шунингдек, қуйидаги учрашувлар ўрин олган:

Олий Лига, 1-тур учрашувлари
 15 март (шанба)

 1. «Бухоро» (Бухоро) – «Нефтчи» (Фарғона)
 2. «Навбаҳор» (Наманган) – «Локомотив» (Тошкент)
 3. «Насаф» (Қарши) – «Динамо» (Самарқанд)
 4. «Металлург» (Бекобод) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
 5. «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Машъал» (Муборак)
 6. «Бунёдкор» (Тошкент) – «Қизилқум» (Зарафшон)
 7. «Андижон» (Андижон) – «Пахтакор» (Тошкент)

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›