UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  4 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  1 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  10 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  4 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  6

“Олмалиқ” — “Қизилқум” баҳсини ОФК мутахассислари кузатиб боради Янгиликлар

“Олмалиқ” — “Қизилқум” баҳсини ОФК мутахассислари кузатиб боради

Яна бир неча кундан сўнг, Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати олий лига жамоалари олтинчи тур учрашувларини ўтказади.
Тақвимга кўра, 26 апрель куни «Нефтчи» (Фарғона) – «Машъал» (Муборак), «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қизилқум» (Навоий), «Динамо» (Самарқанд) – «Пахтакор» (Тошкент), «Навбаҳор» (Наманган) – «Сўғдиёна» (Жиззах) жамоалари ўзаро куч синашади. «Насаф» (Қарши) – «Металлург» (Бекобод) учрашуви эса 27 апрелда ўтказилиши белгиланган. 28 апрелда бўладиган «Локомотив» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон), «Бухоро» (Бухоро) – «Бунёдкор» (Тошкент) жамоалари ўйини билан олтинчи тур якунланади.

Куни кеча Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳакамлар қўмитаси мазкур турда фаолият кўрсатадиган ҳакамлар гуруҳларини эълон қилди. Унга мувофиқ, Олмалиқда ўтадиган «Олмалиқ» – «Қизилқум» баҳсини пойтахтлик ёш ҳакам, ФИФА рефериси Шерзод Қосимов бошқариб боради. Унга ФИФА лайнсменлари Алишер Усмонов (Тошкент), Темур Гайнулин (Тошкент)лар кўмаклашади.

Ёшлар лигаси учрашуви бош ҳаками ва асосий таркиблар баҳси захира ҳаками этиб, Игорь Гармашов (Тошкент) тайинланган.

Учрашувларни назоратчи сифатида А. Арутюнов (Тошкент)кузатиб боради.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур ҳакамлар гуруҳи ўтган йили Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ФИФА рефериси ва лайнсменлигига номзодлар сифатида тақдим этилган эди. Маълумотларга қараганда, «Олмалиқ» – «Қизилқум» баҳсини ОФК Ҳакамлар департаментидан ташриф буюрадиган мутахассислар кузатишади. Учрашув давомида мутахассислар бош ҳакам Шерзод Қосимов ҳамда лайнсменларнинг фаолиятини баҳолашади.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар лигаси учрашуви 25 апрель куни соат 16.00 да бошланади. «Олмалиқ» – «Қизилқум» жамоалари асосий таркиблар ўйини эса 26 апрель куни соат 17.30 да старт олади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика