UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  1 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  8 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  1 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  20 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  6 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  4 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4

“Олмалиқ” - "Насаф". Превью Янгиликлар

“Олмалиқ” - "Насаф". Превью

Теглар :  НасафОлмалиқ
Яна бир неча кунлардан сўнг мамлакатимиз стадионларида миллий чемпионатимиз учрашувлари давом эттирилади.

Бу сафар футбол ишқибозлари жуда қизиқарли учрашувлар гувоҳи бўлишади. Айнан 6 апрел пайшанба кунидан бошланадиган 5-тур қизиқарли учрашувлари бой тур ҳисобланади.

“Насаф” бу турда “Олмалиқ” жамоаси меҳмони бўалди. Учрашув 7 апрел жума куни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида соат 18:00да бошланади.

Бўлажак учрашув ҳақида


Бўлажак, “Олмалиқ” – “Насаф” учрашуви жуда қизиқарли бўлишини олдиндан тахмин қилиш қийин эмас. Бунга бир қанча сабаблар бор.

Жамоамиз бу йилги чемпионатнинг ўтган 3 учрашувининг барчасида ғалаба қозонди. Рақиблар дарвозасини 8 марта ишғол қилиб, ўз дарвозаларидан 2 марта тўп олиб чиқишган. Айни пайтда “аждарлар” турнир жалвалининг 3-поғонасида боришмоқда, жамоамиз ҳисобида 9 очко бор.

“Насаф” ўтган турдаги учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси устидан йирик ҳисобдаги ғалабасини нишонлади. Бу қўлга киритилган ютуқ ўйинчиларимиз руҳий ҳолатига ҳам ижобий таъсир қилиши турган гап.

Рақибимиз “Олмалиқ” жамоасининг бу йилги чемпионатда омади чопмаяпти. Улар ўтказилган 4 учрашувнинг биттасида дуранг, қолган учрашувларнинг учтасида мағлубиятга учрашди. Кончилар 1 очкога эга ва турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб туришибди.

“Олмалиқ” жамоаси ўтган турда “темирйўлчилар”дан йирик 5:0 ҳисобида мағлуб бўлишди. Улар энди қайсидир маънода аутсайдер жамоа эмасликларини исбот қилишлари талаб этилади. Ўз олдига юксак мақсадларни қўйган “Насаф” жамоамиз эса, шубҳасиз бу учрашувда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушади.

Учрашув ҳакамлари

“Олмалиқ” – “Насаф” учрашувини Бахтиёр Намозов бошқаради. Унга қанотларда Мамур Саидқосимов ва Равиль Шояхметовлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Шавкат Насибуллаев ишлайди. Ҳакамларанинг барчаси Тошкент шаҳридан. Ҳакамлар ишини учрашувда бухоролик Иброҳим Шарипов назорат қилади.

Бахтиёр Намозов ўтган йилги чемпионатда жамоамиз иштирокида учта учрашувда, кубок баҳсларидаги битта учрашувда бош ҳакамлик қилган. Чемпионат баҳсларидаги учрашувларнинг биттасида дуранг, биттасида ғалаба ва биттасида жамоамиз мағлуб бўлган. Кубок баҳсида эса ғалаба қозонган.


Ўзаро учрашувларга оид фактлар


“Олмалиқ” ва “Насаф” жамоалари, илк бор олий лигада 2008 йилги мавсумда куч синашган, у пайтда жамоанинг номи – ОТМК эди. Улар кейинги йилги мавсумдан бошлаб ўз номларини – “Олмалиқ”га алмаштиришган. Мазкур жамоалар ўртасидаги ўзаро илк учрашув Қаршида бўлган. Бунда кичик 1:0 ҳисобида жамоамиз ғалаба қозонган. Учрашувдаги ягона голни Зафар Холмуродов киритган.

Шу пайтгача мазкур жамоалар ўзаро 18 марта куч синашган. Шундан ўнта баҳсда “аждарлар” зафар қучишган, яна еттита ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Битта ўйинда олмалиқлик футболчилар ўз майдонида ғалабага эришишган.

Тўплар нисбати қуйидагича кўриниш олган – 31:16. Устунлик “Насаф” жамоасида.


Олмалиқда бўлиб ўтган барча учрашувлар:
27.08.2008. “Олмалиқ” – “Насаф” 1:1
29.06.2009. “Олмалиқ” - “Насаф” 0:2
16.05.2010. “Олмалиқ” - “Насаф” 0:0
22.10.2011. “Олмалиқ” - “Насаф” 0:0
03.08.2012. “Олмалиқ” - “Насаф” 0:1
08.11.2013. “Олмалиқ” - “Насаф” 2:2
22.06.2014. “Олмалиқ” - “Насаф” 1:1
23.03.2015. “Олмалиқ” - “Насаф” 2:0.
11.03.2016. “Олмалиқ” – “Насаф” 1:3

Олмалиқда бўлиб ўтган тўққиз ўйиндан бештасида дуранг қайд этилган. Уч учрашувда “Насаф” ғалаба қозонган, битта учрашувда “Олмалиқ” ғолиб бўлган. “Олмалиқ” ўз уйида сўнгги бор 2015 йили ғалаба қозонган.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс 6 апрел пайшанба куни “Металлург” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 15:30да бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика