

Учрашувда "Пахтакор" 2:1 ҳисобида зафар қучди. Шундай қилиб, "Локомотив" ушбу мавсумда олий лигада биринчи марта мағлубиятга учради. Сўнгги бор "темирйўлчилар" 2015 йил олий лиганинг 21-турида айнан "Пахтакор"га 1:2 ҳисобида ютқазганди. "Локо" шундан кейин кетма-кет 31та ўйинда (ўтган йил 9та, бу йил 22та) ютқазмаганди.



