Олий лига. Бугун "Обод" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтади

Aslanov Jasurbek
24 окт 2016, 09:02
Бугун олий лиганинг 26-туридан ўрин олган сўнгги баҳс ўтказилади.
Тошкентда лига дебютанти "Обод" клуби Муборакнинг "Машъал" жамоасини қабул қилади. "Жар" стадионидаги мазкур баҳс соат 16:00да бошланади.

Дастлабки даврада бу жамоалар ўртасидаги ўйинда "Машъал" 5:0 ҳисобида зафар қучган эди. Кеча ёшлар лигаси доирасидаги учрашувда "Машъал" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


«Обод» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)
24 октябрь 2016. Тошкент. "Жар" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро)
ЎзПФЛ вакили: А. Қодиров.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia