
"Чемпионлар Лигасидаги ғалаба каби муваффақиятлар футболчиларнинг ўзига бўлган ишончини ошишида ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида Европада тенгсиз эканини ҳис қилиб, жаҳонда ҳам биринчи бўлишга кўмак бўлиши мумкин.
"Адлер - яхши дарвозабон. Бироқ у еврокубокларда ўйнамаяпти. Вайденфеллер эса аксинча, ҳафтада камида иккита ўйин ўтказяпти ва термага чақирилишга муносиб эканини кўрсатяпти. У ҳақиқий профессионал ва жуда яхши характерга эга йигит", дея Кан сўзларидан Bildга асосланиб Sky Sports иқтибос келтирмоқда.