

Олдинроқ маълум бўлганидек, ҳимоячи молиявий шартлар сабаб янги шартнома борасида келиша олмади ва ёзда эркин агент мақомида клубдан кетади.
"Ҳафсалам пир бўлган, аммо Алабанинг агенти ҳақиқатдан жуда йироқда. Афсус. Бизга Алаба жуда ҳам ёқади, бу ажойиб инсон ва доим биз билан очиқ бўлган. Биз унинг қолишига ҳаракат қилдик, аммо келишувга эриша олмадик", - дейди Кан.
Алаба жорий мавсум барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.



