Олисе 60 млн евро эвазига "Кристал Пэлас"дан "Бавария"га ўтди

Alisher
8 июл 2024, 00:20
"Бавария" Майкл Олисенинг трансферини эълон қилди.

"Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси мюнхенликлар билан 2029 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Трансфер нархи 60 млн еврони ташкил этди.

Олисе ўтган мавсум "Пэлас" сафида АПЛ доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fcbayern.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›