Олимпия терма жамоамизнинг Доҳага борадиган таркиби маълум

Khoja
16 мар 2024
Тимур Кападзе Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг март ойидаги ўқув-машғулот йиғинларига жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Маълумот учун,  Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Доҳада ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Тимур Кападзе шогирдлари йиғин доирасида Қатар U-23 терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Париж олимпиадасига йўлланма берувчи U-23 Осиё кубоги шу йилнинг 15 апрелидан 3 май санасига қадар айнан Қатар мамлакатида бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "D" гуруҳида Вьетнам, Кувайт ҳамда Малайзияга қарши баҳс олиб боради.


KhojaМуаллиф
Манба: Uzbekistan FA