UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40Кононов “Терек” бош мураббийи этиб тайинланди  0 01:15“Ювентус” Куадрадонинг трансферини эълон қилди, Хуаннинг баҳоси 20 “лимон”  1 01:12"Оқ-тепа". Биринчи йўқотиш  0 00:46ОЧЛ. 1/4 финал. Икки “Ал Аҳли” ўйинида муросага келинди  1 00:31Тошкент вилояти чемпионати. 10-тур натижалари  0 00:15Конфедерациялар Кубоги. Австралиянинг кенгайтирилган таркиби маълум  1 23:58ОЧЛ. “Истиқлол” 1/4 финалнинг илк ўйинида зафар қучди   0 23:55Olamsport: Истомин Лион турниридаги илк ўйинини ўтказди, "Ислом Олимпиадаси"да тўртинчи ўриндамиз ва бошқа хабарлар  0 23:07Ихтиёр Каримов: "Футболчилар суст ўйнашмади, аммо..."  4 23:05Миржалол Қосимов: "Ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  6 22:51Жаҳонгир Меҳмонов: "Нефтчи"га қарши ўйнаш мен учун осон эмас"   3 22:45Олег Тюлькин: "Иккала жамоада ҳам имконият сақланиб турибди"   3 22:43Виктор Кумиков: «Сафарда дуранг ўйнаш кубок баҳсида ёмон натижа эмас»  0 22:41Жасур Абдураимов: "Насаф" бугун учта гол урди. Нега биз Қаршида шунча гол уролмаймиз?"  26 22:39Рўзиқул Бердиев: "Хотиржамликка берилмаймиз"  10

13 ноя 13:43
Янгиликлар

Олий лига легионерларининг рамзий терма жамоаси

Хорижда мавсум якунига етганидан кейин ОАВ томонидан рамзий терма жамоалар тузилади.
Биз ҳам легионерлардан иборат терма жамоамизни тузишга қарор қилдик. Лекин афсуски, уларнинг бугунги кундаги савиясидан келиб чиқиб, таркибимиз тўлиқ кўриниш олмади.

ПФЛ томонидан қабул қилинган қонунга кўра, клубларимиз якунига етган мавсумда кўп ҳам легионерларнинг хизматидан фойдалана олмадилар. Натижада 2013 йил олий лигада бор йўғи 22 нафар хорижлик футболчи майдонда ҳаракат қилди. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам яхши формада эмас эдилар ёки ўзлари тўп тепаётган жамоада яққол лидер бўла олмадилар. Бундай футболчилар сирасига "Пахтакор"дан Жора Оганесян, "Бунёдкор"дан эса Марко Блажични кўрсатишимиз мумкин. "Локомотив" ҳам легионер танлашда адашди. На Кусов, на Ониканинг клубга фойдаси тегди.

Шундай бўлсада, ўз жамоаларининг мухлислари олқишига сазовор бўлган футболчилар ҳам бўлди.

Александр Меленчук (Украина)



Жиззах жамоасининг муваффақиятида иккита кишининг меҳнати катта бўлди. Улардан бири бош мураббий Даврон Файзиев бўлса, иккинчиси дарвозабон Александр Меленчук. Украиналик футболчи етакчи жамоаларга қарши ўйинларда ўз жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. "Локомотив"га қарши кечган учрашувнинг биринчи бўлимини ёдимизга олиш кифоя. Жиззахда бўлиб ўтган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" ўйинини эса дарвозабоннинг ўзи анча эслаб юрса ажаб эмас.


Дарко Станоевич (Сербия)



Ўзбекистонда битта мураббий легионер танлашда адашмайди, у ҳам бўлса Игорь Шквирин. Бу мураббийнинг узоқни кўра олишидан далолат беради. Ундан ташқари "Олмалиқ"қа келадиган легионер бир мавсумдан кўпроқ ўйнаши мухлисларни ҳам қувонтиради. Шундай футболчилардан бири, жамоанинг марказий ҳимоячиси Дарко Станоевич. Болқонлик футболчи якунига етган мавсумда жамоасига сардорлик қилди.

Евгений Гоголь (Россия)



Гоголга йил бошида бир қатор клублар қизиқиш билдирди. Аммо у фаолиятини "Олмалиқ"да давом эттиришга қарор қилди. Жамоанинг ҳимоячи тўпурари иккинчи даврага қадар 5та гол урди. "Бунёдкор" дарвозасига эса икки маротаба. Шундан кейин ҳимоячига "Локомотив" совчи қўйди ва у клубини ўзгартирди.


Боян Миладинович (Сербия)



Икки йиллик мажбурий танаффусдан сўнг майдонга қайтган Боян Миладиновичдан йил бошида асар ҳам қолмаган эди. Унинг биринчи даврадаги ўйинларидан келиб чиқиб, мухлисларнинг якуний хулосаси бир бўлди, "Боян фаолиятини тугатса ҳам бўлар экан". Аммо иккинчи даврада ўзини яна яхши ҳис қила бошлаган ҳимоячи формасини тиклаб олди ва биз яна аввалги ҳимоячини кўрдик.

Дэвид Ония (Нигерия)



Бир кўҳна шаҳарнинг иккинчисига алмаштирган Дэвид Ония Самарқанддаги ўйинлари орқали ўзбек футболига танилган эди. Бир ярим мавсум давомида "Бухоро" шарафини ҳимоя қилган нигериялик футболчи 2012 йилнинг биринчи даврасини дисквалификация туфайли ўтказиб юборган эди. Жамоанинг сардори даражасига кўтарилиб, "Бухоро"нинг 2013 йилдаги муваффақиятига улуш қўшган ҳимоячини рамзий терма жамоамизга киритмасак уят бўларди.

Артур Геворкян (Туркманистон)



Сўзсиз олий лиганинг энг яхши легионерларидан бири, бу - Артур Геворкян. Туркманистонлик футболчи "Насаф"нинг муваффақиятида тутган ўрни катта. Жамоа тўпурари ва сардори. Уни икки қанотда бирдек ўйнай олиши билан рақиб ҳимоячиларини гаранг қилиб қўяди.

Кахи Махарадзе (Грузия)




Кўринишидан секин ўйнайди, аммо майдонни унча-мунча футболчилардан кўра аниқ ва тиниқ кўра олади. "Бунёдкор" дарвозасига киритган гол, унга берилган таърифга исбот. Геворкян каби мухлисларнинг ёқимтойига айлана олган сардор.


Александр Пишур (Украина)



Шу кунгача "Бунёдкор" ҳужумчи легионер танлашда адашмади. Ўзбекистондаги ҳужумчиларнинг сермаҳсуллиги тушиб кетаётган бир пайтда, жамоа асосий эътиборини йил бошида ҳужумчи қидиришга қаратади. Бу йил ҳам Пишур жамоа бош мураббийининг ишончини тўлиқ оқлади. Айниқса, қийин вазиятда қолган жамоасини кубок ярим финалида қутқариб қола олди.


Рамзий терма жамоа.
Дарвозабон: Александр Меленчук (Сўғдиёна)
Ҳимоячилар: Дарко Станоевич ("Олмалиқ"), Евгений Гоголь ("Олмалиқ"/"Локомотив"), Боян Миладинович ("Пахтакор"), Дэвид Ония ("Бухоро")
Ярим ҳимоячилар: Артур Геворкян ("Насаф"), Кахи Махарадзе ("Пахтакор")
Ҳужумчи: Александр Пишур ("Бунёдкор")

Юқорида такидлаб ўтганимиздек, росмана легионер мақомига арзийдиган футболчиларимиз кам бўлди. Умид қиламизки, 2014 йил клубларимиз легионер танлашда адашмайдилар ва ички чемпионатимизни юқори чўққиларга чиқишида ўзларининг муносиб улушларини қўшадилар.

Рамзий терма жамоа "СА" вакилларининг якуний фикрларидан келиб тузилди.
П.С: Акмал Холматов Ўзбекистон фуқароси.

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН!  ФОТО + ВИДЕО Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН! ФОТО + ВИДЕО
Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган "Малага" –...  104
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  126
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
"Реал" футболчилари: "Жин ургур Пике, чемпионни табрикла" "Реал" футболчилари: "Жин ургур Пике, чемпионни табрикла"
"Реал" футболчилари ва мураббийлар штаби...  58
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: