UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58Зилзила туфайли Мексикадаги футбол учрашувлари муддати ўзгартирилди  3 15:49Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 15:37Футбол ҳаками четлаштирилди? Мен 10 йил олдин ҳам шунақасини кўргандим...  33 15:34"Ашхобод-2017". Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун Афғонистон билан ўйнайди   3 15:22Ашхобод-2017. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларидан LIVE  3 15:14"Реал"нинг "Бетис"га қарши қайдномаси эълон қилинди (фото)  13 14:40Nike Team vs Adidas Team. Қайси жамоа кучлироқ бўлади?  38 14:29Ҳакамликдан бутунлай четлатилган Рустам Бобомуродов: "Виждоним тоза, ўша вазиятда юз фоиз пенальти йўқ эди"  137 14:16"Бухоро"га қарши тайёргарлик давом этади   17 14:03"Барселона" "Эйбар"га қарши баҳсда махсус футболкаларда майдонга тушди (фото)  17 13:50МЮ «Рома»нинг 21 ёшли футболчисини кузатмоқда  1 13:30Карикатура. ПСЖ болалар боғчасига айланди  12 13:17Тайёрлов гуруҳлари. “Машъал” жамоаси ёш футболчилари сафарда ғалаба билан қайтишди  1 13:08«Барселона» – «Эйбар». «Камп Ноу»га 2011 йилдан буён энг кам одам келди  16 13:05Карло Анчелотти: «Хамес ҳали тўлиқ тайёр эмас»  6

21 май 20:49
Янгиликлар

Олий лига. 9-тур. «Қизилқум» – «Бухоро» 1:1

Навоийда «Қизилқум» ва «Бухоро» ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Шу ерда учрашувнинг натижасини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

Ўйин мезбонларнинг тезкор ва хавфли ҳужуми билан бошланди. Ўнг қанотдан Руслан Вагапов бошлаб берган ҳужумни бухороликлар ўйин қоидасини бузиш билан тўхтатиб қолди.

Руслан Вагапов амалга оширган жарима зарбасини Корнейчук  катта қийинчилик билан қайтаришга муваффақ бўлди.

3-дақиқада меҳмонлар жарима тўпини ўйинга киритди. Пламедела тепган тўпни Макосин ушлаб олди. 4-дақиқада Феруз Бобоқулов ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди.

7-дақиқада Акмал Рустамов чап қанотдан тўпни аутдан ўйинга киритди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни чамаси 16 метрлар узоқликдан Элдор Бойматов дарвоза томон йўллади. Зарба хавфли кўриниш олган бўлса-да, бироз ноаниқ чиқди.

9-дақиқада Элдор Бойматов Владимир Шишеловни тўп билан таъминлади. Володя дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган бир паллада меҳмонлар ҳимоячиси катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқазиб юборди.

12-дақиқада мезбонлар ҳужуми хавфли кўриниш олди. Шишелов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиш мумкин бўлган вазиятда Корнейчук тўпни катта қийинчилик билан қайтариб юборди.

Стадион мухлислар билан тўлиб тошган. Ҳар лаҳзада ишқибозлар ўз жамоаларини қўллаб қувватлашга интилишмоқда.

Мазкур ўйинни Навоийдаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Бухородан ташриф буюрган юзлаб мухлислар ҳам кузатиб боришмоқда.

22-дақиқада Руслан Вагапов ҳимоячиларни ортда қолдириб, жарима майдончасига ёриб кирди. Унинг зарбасидан сўнг тўп "Бухоро" вакилига тегиб майдонни тарк этди.

26-дақиқада вақтни чўзгани учун Александр Корнейчук огоҳлантирилди.

33-дақиқада Асқар Муҳиддиновн жамоадоши Руслан Вагаповни қулай вазиятга чиқарди. Аммо қанот ҳаками навоийлик футболчини ўйиндан ташқари ҳолатда деб топди.

35-дақиқада Акмал Рустамов чамаси дарвозадан 25 метрлар узоқликдан тўпни кучли зарб билан йўналтирди. Яна Корнейчук маҳорат кўрсатди.

38-дақиқада жарима майдончасидан узоқ бўлмаган нуқтада Асадовни чалиб йиқитди.

39-дақиқада Шерали Жўраев Шишеловни чиройли тарзда тўп билан таъминлади. Чамаси 10 метрлар узоқликдан Володянинг берган кучли зарбасини яна Корнейчук маҳорат кўрсатиб ушлаб олди.

Илк ўзгариш. 42-дақиқада Феруз Бобоқулов ўрнига Суҳроб Неъматов майдонга тушди.

Учрашувнинг биринчи бўлими поёнига етди.

Иккинчи бўлим яна мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди.

47-дақиқада Жўраев тўпни жарима майдончаси ичкарисига узатди. Аммо Шишелов қулай вазиятни бой берди.

Навбатдаги ўзгариш. 49-дақиқада Самандар Шодмонов ўрнига Наврўзбек Алимов майдонга тушди.

54-дақиқада "Бухоро" ҳимоячиси Шерали Жўраевни ўйин қоидасини бузган ҳолда тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Олимжон Толибжонов иккиланмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Владимир Шишелов "нуқтадан" адашмади - 1:0.

64-дақиқада Шерали Жўраев дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиши мумкин эди. Аммо Азиз Ғуломхўжаев уни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди.

70-дақиқада Фирдавс Асадов дарвозабон билан яккама-якка вазиятда қолганди. Аммо Макосиннинг маҳорати "Қизилқум" жамоаси жонига оро кирди.

75-дақиқада ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Баҳриддин Ваҳобов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва имкониятни қўлдан чиқармади.

78-дақиқада Акмал Рустамовнинг жаримадан узатган тўпини Шишеловнинг дарвозага тўғирлаб қўйиши учун бироз аниқлик етишмади.

88-дақиқада жарима майдончасидан унчалик узоқ бўлмаган нуқтада меҳмонлар Шишеловга қарши ўйин қоидасини бузди.

89-дақиқада Пламедеала деярли бўш дарвозани ишғол эта олмади.

Учрашувнинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берилди. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.


19:00 - «Қизилқум» (Навоий) – «Бухоро» (Бухоро) 1:1
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), А. Снетков (Тошкент вилояти), Ш. Рўзиқулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Голлар: Владимир Шишелов 54 пенальти (Шерали Жўраев) - Бахриддин Ваҳобов 75
"Қизилқум": Артём Макосин, Акмал Холиқов, Акмал Рустамов, Владимир Шишелов, Алишер Холиқов (Фаррух Хайдаров, 59), Самандар Шодмонов, Элдор Бойматов, Руслан Вагапов, Миржалол Қурбонов, Шерали Жўраев (Ғайрат Жумаев, 76), Асқар Муҳиддинов.

Захира: Дилшод Хамроев, Жамшид Шохназаров, Наврўз Олимов, Азиз Абдуллаев,

"Бухоро": Александр Корнейчук, Шавкат Раимқулов, Виталий Пламадала, Предраг Вуйович, Фирдавс Асадов, Феруз Бобоқулов, Равшан Асланов (Бахриддин Ваҳобов, 61), Жамолиддин Убайдуллаев, Нодир Жўраев, Илья Ильин (Азиз Ғуломхўжаев, 58), Ойбек Нурбоев

Захира: Фаррух Турдиалиев, Сухроб Немъатов, Элёр Акбаров, Андрей Акопянц, Шукур Жумабоев.

Огоҳлантиришлар: Александр Корнейчук 26
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3 Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3
Испания чемионатининг 4-тури доирасида “Реал” футболчилари сафарда...  234
ЎФФ терма жамоага хориждан мураббий қидирмоқда ЎФФ терма жамоага хориждан мураббий қидирмоқда
12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол Федерациясига Умид Аҳмаджонов янги ...  175
Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати
Олий лиганинг 21-турида бўлиб ўтган "Бухоро" -...  145
"Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО
АПЛ 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" –...  144
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: