UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  2 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  3 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  7 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5

Олий лига. 4-тур. Фарғона ва Олмалиқда дуранг, "Бухоро" ҳамда "Пахтакор" ғолиб бўлди Янгиликлар

Олий лига. 4-тур. Фарғона ва Олмалиқда дуранг, "Бухоро" ҳамда "Пахтакор" ғолиб бўлди

Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган дастлабки тўрт учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифа орқали ўйинларнинг натижаларини ва гол муаллифларини кузатиб бориш мумкин бўлди.

Фарғонадаги баҳс бошланди. 13-дақиқада Жиямуродовнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Эркин Жабборов қийинчилик билан қайтарди. 22-дақиқада бурчакдан узатиб берилган тўпни Носир Отақўзиев дарвозага йўллади, тўп Рўзимбой Аҳмедовга тегиб йўналишини ўзгартирди. 32-дақиқада ўнг қанотдан Ҳайдаров - Вагапов хавфли ҳужум уюштиришди. Ҳимоячилар катта қийинчилик билан ҳужумни бартараф этишди. Биринчи бўлимда иккала жамоа дарвоза томон 3тадан зарба беришди, иккала жамоа бир мартадан аниқ зарба йўллашди.

Иккинчи бўлим "Қизилқум"нинг кескин ҳужуми билан бошланди. Ўнг қанотдан дарвоза томон йўллаган кучли зарбасини Ғайрат Ҳасанов катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. 57-дақиқада Дилёрбек Эрматов Зоҳид Абдуллаевни дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқарди. Бу ерда чаққонроқ ҳаракат қилган Эркин Жабборов тўпни эгаллаб олди. 70-дақиқада Жиямуродов жарима тўпини амалга оширди. Аммо Иқбол Бобохонов 7 метрлар узоқликдан дарвозани ишғол эта олмади.

71-дақиқада Владимир Шишелов жамоадоши Шерали Жўраевни деярли яккама-якка вазиятга чиқарганди. Бироқ Шерали сўнгги зарбани беришда адашди ва тўп ноаниқ кетди. 74-дақиқада Зоҳид Абдуллаев қулай вазиятда турган  Носир Отақўзиевни тўп билан таъминлади. Аммо Носир дарвозани аниқ нишонга ололмади. 82-дақиқада Жаҳонгир Жиямуродов амалга оширган жарима тўпини Эркин Жабборов маҳорат кўрсатиб, эгаллаб олди. 85-дақиқада Миржалол Қурбоновга вақтни ўзгани учун сариқ карточка кўрсатилди ва майдондан четатилди. Учрашувнинг охирги дақиқалари бир мунча асабий кечмоқда. Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 90+2-дақиқада Шишеловнинг зарбаси хавфли кўриниш олди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 90+4-дақиқада Зоҳид Абдуллаев дарвозабон билан тўқнашиб кетди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Учрашувда ҳисоб очилмади.

16:00 - «Нефтчи» (Фарғона) – «Қизилқум» (Навоий) 0:0 (ТУГАДИ)
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вилояти), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

“Нефтчи”: Ғайрат Ҳасанов, Иқбол Бобохоов, Дилёрбек Эрматов, Жаҳонгир Жиямуродов, Жаҳонир Меҳмонов, Азиз Алижонов (Зоҳид Абдуллаев, 46), Александр Оника (Павел Смоляченко, 75), Руслан Мелзиддинов, Абдуллоҳ Олимов, Носир Отақузиев, Рўзимбой Аҳмедов (Максимилиан Фомин, 65).
Захира: Сардор Қобулжонов, Александр Клецков, Маъруф Муродов,

“Қизилқум”: Эркин Жабборов, Акмал Холиқов, Акмал Рустамов (Ғайрат Жумаев, 52), Владимир Шишелов, Самандар Шодмонов (Алишер Холиқов, 76), Руслан Вагапов, Миржалол Қурбонов, Шерали Жўраев, Асқар Муҳиддинов, Азиз Усмонов, Фарруҳ Ҳайдаров (Файзулла Қамбаров, 69)
Захира: Артём Макосин, Абдулазиз Жўрамурдов, Жамшид Шоҳназаров, Холматов Сарвар.

Огоҳлантиришлар: Азиз Алижонов 2, Владимир Шишелов 5, Эркин Жабборов 14, Миржалол Қурбонов 32, Александр Оника 53, Руслан Вагапов 65, Максимилиан Фомин 68, Алишер Холиқов 89,  Зоҳид Абдуллаев 90+4
Четлатиш: Миржалол Қурбонов (иккинчи сариқ карточка, 85)

Муборакдаги баҳс бошланди. 10-дақиқада меҳмонлар жарима зарбасини амалга ошириш хуқуқига эга бўлди. Жарима майдонига етказиб берилган тўпга Игорь Сергеев етола олмади. 31-дақиқада Акбар Исматуллаев жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. Дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиққан Исматуллаев тўпни дарвозанинг юқорисига йўллади. 42-дақиқада Зафар Тўраевнинг дарвозага йўллаган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди.

56-дақиқада Жамшид Искандеров ҳисобни очди - 0:1. Ўйин охирида мезбонлар ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоевда қулай имконият бўлганди, бироқ у гол ура олмади. Учрашувда "Пахтакор" 1:0 ҳисобида зафар қучди.

16:30 - «Машъал» (Муборак) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:1 (ТУГАДИ)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Гол:
Жамшид Искандеров, 55 - 0:1.
"Машъал":
Санжар Қувватов, Ғиёс Комилов, Отабек Нарзуллаев, , Жамшид Ҳасанов, Зафар Тўраев , Мирзоҳид Ғофуров, Шерзод Файзиев, Сирож Ҳамроев, Зоҳир Қўзибоев, Ихтиёр Тошпўлатов (Мўйдин Мамазулумов, 65), Андрей Деркач
Захира:
Ботир Носиров, Аббос Шодмонов, Жаҳонгир Абдумўминов, Дилявер Ваниев, Аббос Омонов, Элдор Шомуродов
"Пахтакор":
Александр Лобанов, Егор Кримец, Боян Миладинович, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе, Жамшид Искандеров, Игор Сергеев (Анвар Солиев, ), Александр Мерзляков, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев (Шерзод Каримов, 70), Владимир Козак
Захира:
Акмал Турсунбоев, Темур Ҳакимов, Камолиддин Тожиев, Жалол Машарипов, Муҳсин Убайдуллаев
Огоҳлантиришлар:
Жаҳонгир Абдумўминов 57


Вобкентдаги ўйин бошланди. 25-дақиқада Акопянцнинг зарбасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди. "Металлург" футболчилари томонидан урилган голни ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олишмади.

73-дақиқада Бахриддин Ваҳобовнинг 30 метрлардан йўлланган зарба хавфли, лекин ноаниқ чиқди. Орадан уч дақиқа ўтгач айнан Ваҳобов ҳисобни очди - 1:0.

86-дақиқада  Фирдавс Асадов узоқ масофадан меҳмонлар дарвозасини аниқ нишонга олди - 2:0. Захирадан майдонга тушган Сардор Расуловнинг дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг тўп Ойбек Нурбоевга тегиб дарвозадан ўрин олди.

Сўнгги дақиқада бош ҳакам Марат Исмоилов мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Алишер Зиёвуддинов "нуқтадан" гол ура олмади! Бу вазиятда бош ҳакам дастлаб "Металлург" вакилига симуляция учун сариқ карточка кўрсатди, бироқ ёрдамчи ҳакам билан суҳбатлашгач қарорини ўзгартирди ва майдон эгалари посбони Корнейчукни огоҳлантирди ҳамда 11 метрли нуқтани кўрсатди.



16:30 - «Бухоро» (Бухоро) – «Металлург» (Бекобод) 2:1 (ТУГАДИ)
Ҳакамлар:
М. Исмоилов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).
Голлар: Бахриддин Ваҳобов 76, Фирдавс Асадов 86 - Ойбек Нурбоев 87 автогол.
"Бухоро": Александр Корнейчук, Шавкат Раимқулов, Азиз Ғуломхўжаев, Георгий Квесиешвили, Сухроб Неъматов (Нодир Жўраев, 88), Виталий Плэмэдялэ, Предраг Вуйович, Фирдавс Асадов, Ойбек Нурбоев, Андрей Акопянц (Равшан Асланов, 40), Шукур Жумабаев (Бахриддин Ваҳобов, 46)
"Металлург": Маъмур Икромов, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Суннатилла Мамадалиев, Шаҳзодбек Нурматов, Шуҳрат Юлдашев, Александр Ковалёв, Даврон Каримкулов, Алишер Зиёвуддинов, Мурод Тошматов


Олмалиқдаги ўйиннинг дастлабки дақиқаларини мезбонлар ҳужумкор бошлашди. 12-дақиқада Шакер Зуаги ўта қулай имкониятни қўлдан бой берди.

Иккинчи бўлимда Алишер Азизов ва Шаҳзод Шаймановда қулай имкониятлар бўлди. "Олмалиқ" эса жуда кўплаб ҳужумлар ташкил қилди, Шоаҳмедов, Зуаги ва Сарвар Жўраев томонидан берилган зарбалардан сўнг гоҳ ҳимоячилар, гоҳ Темур Ғаниев ўзини кўрсатди. Учрашувда ҳисоб очилмади.



17:00 - «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Андижон» (Андижон) 0:0 (ТУГАДИ)
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Джумаев (Навоий), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

"Олмалиқ": Мақсатмурод Шомуродов, Шавкат Муллажонов, Ҳожиакбаров, Азамат Исроилов, Дарко Станоевич, Шакер Зуаги, Санжар Шоаҳмедов, Зоҳир Пиримов (Сарваржон Жўраев, 46), Александр Алимпиевич (Шерзод Ҳакимов, 78), Диёр Туропов, Зафар Полвонов.
"Андижон": Темур Ғаниев, Жавлон Мирабдуллаев, Алексей Касьян, Тимур Султонов, Сергей Доценко, Асрор Раҳмонов, Бекзод Ғозиев, Баҳром Абдураҳимов (Даврон Турсунов, 88), Анвар Ражабов, Мирзакамол Камолов, Шаҳзод Шайманов
Огоҳлантиришлар: Шерзод Ҳакимов 87, Темур Ғаниев 90


ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Пахтакор44005 - 1412
2Олмалиқ42208 - 538
3Насаф32105 - 147
4Бунёдкор32105 - 237
5Локомотив32103 - 127
6Динамо32015 - 236
7Бухоро42023 - 6-36
8Навбаҳор31113 - 214
9Қизилқум41122 - 3-14
10Машъал41122 - 4-24
11Нефтчи40222 - 4-22
12Андижон40130 - 3-31
13Сўғдиёна30124 - 8-41
14Металлург40043 - 8-50

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика