Олий лига-2014 якунлари. Мавсум гвардиячилари ҳақида

Narzulla Saydullayev
18 ноя 2014, 14:00
2014 йилги Ўзбекистон миллий чемпионати ўз якунига етганига бир ҳафтадан ошди.
Доимгидек якунланган мавсум статистикаси билан таништиршда давом этамиз.

Бу йил тўрт нафар футболчи олий лиганинг барча ўйинларида, ўзгаришларсиз ҳаракат қилди.

"Насаф" етакчиси Артур Геворкян 26та ўйинда тўлиқ ўйнаб рақиблар дарвозасига 18та гол урди. Туркманистонлик легионер бу йил чемпионат тўпурарига айланганидан хабарингиз бор. Рўзиқул Бердиев беъжизга Артурни жамоа сардори этиб тайинламагани кўриниб турибди.



"Пахтакор" билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган Александр Лобанов бу йил барча ўйинларда "шерлар" дарвозасини қўриқлади. Мавсум давомида ўз дарвозасидан 14та гол ўтказиб юборган Лобанов 15та учрашувни "қуруқ" ўтказди.



Молдовалик дарвозабон Александр Меленчук "Сўғдиёна" сардори сифатида барча ўйинларда жамоани майдонга бошлаб тушди. Тўғри Жиззах клуби учун мавсум омадсиз келди. Бироқ, Меленчук имкон қадар ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга уринди. "Сўғдиёна" 5та ўйинда ўз дарвозасидан умуман гол ўтказмади. Рақиблар Меленчук қўриқлаган дарвозага 26та ўйинда 49та тўп киритишди.



"Металлург"нинг кўп йиллик сардори Ҳикмат Ҳошимов ҳам юқоридаги уч футболчи каби бу йил барча ўйинларда тўлиқ иштирок этишга муваффақ бўлди. 35 ёшли ҳимоячи бу йил рақиблар дарвозасига битта гол урди ва 2 бор огоҳлантириш олди.

Статистикага назар солиб 24 нафар футболчи камида 25та ўйинда қатнашганига эътибор қилдик. "Пахтакор"дан 5, "Қизилқум"дан 4, "Металлург"дан 3 нафардан футболчи ушбу рўйхатдан ўрин олган.

"Бунёдкор", "Олмалиқ", "Андижон" ҳамда "Машъал" футболчиларидан ҳеч ким бизнинг рўйхатимизда йўқ.

 
ФутболчиЖамоаАмпТ.санаЎДақГолСКҚК
Геворкян Артур"Насаф"Яҳм11/22/19842623401820
Лобанов Александр"Пахтакор"Дар1/4/1986262340000
Меленчук Александр"Сўғдиёна"Дар3/20/1979262340000
Ҳошимов Ҳикмат"Металлург"Ҳим11/12/1979262340120
Эминов Сардор"Сўғдиёна"Яҳм1/28/1987262261400
Бердимуродов Рахматулло"Навбаҳор"Яҳм10/24/1987262235021
Вагапов Руслан"Қизилқум"Яҳм1/22/1980262203230
Агалиев Аваз"Динамо"Ҳим12/20/1988262145020
Тошматов Муроджон"Металлург"Ҳим6/21/1991262129220
Макосин Артем"Қизилқум"Дар10/29/1985252250010
Тўраев Лутфулла"Локомотив"Яҳм3/30/1988252200240
Махарадзе Кахи"Пахтакор"Яҳм10/20/1987252163760
Зиёвутдинов Алишер"Металлург"Яҳм6/27/1992252139430
Саматов Алишер"Навбаҳор"Ҳим10/23/1989252129070
Искандеров Жамшид"Пахтакор"Яҳм10/16/1993252114640
Юнусов Илҳом"Насаф"Яҳм5/3/1982252103231
Эрматов Дилёрбек"Нефтчи"Ҳим4/30/1989252082050
Қурбанов Миржалол"Қизилқум"Ҳим4/28/1990252061031
Сергеев Игорь"Пахтакор"Ҳуж4/30/19932520081100
Рустамов Акмал"Қизилқум"Ҳим2/8/1986251982360
Пламадела Виталий"Бухоро"Яҳм1/21/1985251938110
Козак Владимир"Пахтакор"Яҳм6/6/1993251897520
Раҳимов Иброҳим"Локомотив"Ҳим9/29/1984251895200
Тожиев Зайниддин"Динамо"Ҳуж6/21/1977251656270

Нарзулла Сайдуллаев

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›