UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   0 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  4 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58

Олий лига-2013. 18-тур дисквалификациялари Янгиликлар

Олий лига-2013. 18-тур дисквалификациялари

Эртага 18-тур ўйинлари бошланади. Ушбу турни 8 футболчи дисквалификация сабаб ўтказиб юборади.
Давралар оралиғида “Шўртан”дан “Нефтчи”га ўтган тажрибали ярим ҳимоячи Вячеслав Понамарёв фарғоналиклар сафида “Бунёдкор”га қарши ўйинда сариқ карточка олди. Шу тариқанинг унинг мавсумдаги огоҳлантиришлари сони 4тага етди. Энди Понамарёв 14 сентябрь куни Фарғонада “Олмалиқ”қа қарши ўйинни ўтказиб юборади. 

“Гулистон” ҳимоячиси Акбар Саттаев “Пахтакор”га қарши ўйинда қизил карточа олгани ҳақида хабар бердик. Бу футболчи 18-турдан ўрин олган “Металлург” – “Гулистон” учрашувида майдонга туша олмайди.

Шу ўйинда майдон эгалари сафида ҳам асосий ҳимоячи майдонга тушмайди. Сабаби Дилмурод Каримов “Олмалиқ”қа қарши ўйинда тўртинчи бор сариқ карточка олди.

“Қизилқум”га қарши Тошкентдаги ўйинда “Пахтакор” сафида ўнг қанот ҳимоячиси Даврон Ҳошимов майдонга туша олмайди. Сабаби у “Гулистон”га қарши ўйинда мавсумдаги 4-сариқ карточкасини “ишлаб олди”. Энди Ҳошимов бу ўйинни фақат томоша қила олади ҳолос.

17-турда “Навбаҳор”га гол уриб “Динамо”га 1 очко келтирган ярим ҳимоячи Азамат Бобожонов кейинги турни ўтказиб юборишга мажбур. Ярим ҳимоячи водийдаги баҳсда сариқ карточка олди. Унинг огоҳлантиришлари сони тўрттага етди. Энди 14 сентябрь санасида Самарқандда бўлиб ўтадиган “Динамо” – “Сўғдиёна” ўйинида Бобожоновни майдонда кўрмаймиз.

Ғузорнинг “Шўртан” клуби ҳужумчиси Павел Соломин ҳам 18-турда ўзи истаса ҳам туша олмайди. “Бухоро”га бой берилган ўйинда Соломин Равшан Эрматовдан огоҳлантириш олди ва унинг сариқлари сони 4тага етди. Павел энди пешқадам “Бунёдкор”га қарши Ғузордаги ўйинда ўйнамайди.

Бундан ташқари бугун бўлиб ўтган ёшлар лигасининг 18-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашувида майдон эгаларининг икки ҳимоячиси Сардор Раҳмонов ва Бобур Йўлдошев қизил карточка олишди. Регламентга кўра энди бу икки ўйинчи ҳам эртанги ўйинда майдонга туша олишмайди.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика