UZ

Сўнгги янгиликлар

22 авг 15:31
Янгиликлар

Олександр Пишур: Ҳозирги кўрсаткичларим билан тўхтаб қолмочқи эмасман

Кеча “Бунёдкор”ни финалга чиқишида Олександрнинг Пишурнинг “Локомотив” дарвозасига киритган икки голи муҳим аҳамият касб этди.
Учрашувдан сўнг ўйин қаҳрамонининг фикрлари билан қизиқдик:

- Олександр, ғалаба ва финал муборак! Учрашувдан қандай таассуротлар олдингиз?
- Асосий рақибимиз майдонида ғалаба қозониб, финалга йўлланма олаганимиздан хурсандман. Чемпионат доирасида ўтган ҳар иккала учрашувда ҳам “Локомотив” дарвозасини ишғол қилгандим. Кубокда кечган биринчи ўйинда ҳисобимга гол ёза олмагандим. Шу боисдан ҳам жавоб учрашувига пухта хозирлик кўриб, Бугало дарвозасига йўл топишга интилдим. Омадим чопиб, темирйўлчилар дарвозасига иккита тўп киритдим. Ҳаракатларим “Бунёдкор”га фойда келтираётганидан жуда-жуда хурсандман.

- Айнан қайси жабҳада рақибни доғда қолдирдик, деб ўйлайсиз?
- Учрашув давомида мезбонларни асосий футболчиларини ёпа олдик. Шунингдек, жуда тартибли ўйин намойиш қилиб, бехуда тўп оширишлар ва ортиқча югуришлардан ўзимизни тийдик. 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан кейин эса яна камида уч маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилишимиз мумкин эди.

- Ҳозирча “Бунёдкор” сафида 20та гол уришга эришдингиз. Бунга қандай эришяпсиз?
“Бунёдкор”да кўп гол ураётганим биргина ўзимга боғлиқ эмас. Жамоамизда моҳир ижрочилар бор. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари натижасида ўзимни жуда эркин ҳис қиляпман. Ҳозирги кўрсаткичларим билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Мавсум якунигача яна бир қанча ўйинлар бор. Ана шу учрашувларда ҳам “Бунёдкор”га фойда келтирмоқчиман.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  109
Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО
Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  89
Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади
Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган 3та учрашув бўлиб ўтди.  61
Олий лига. "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" дуранг ўйнашди Олий лига. "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" дуранг ўйнашди
Олий лиганинг 12-турида Наманганда "Навбаҳор" ҳамда...  62
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: