


"Истиқлол" жамоасида кўрикдаман. Кунига икки-уч маҳалдан шуғулланмоқдамиз. Машғулотлар оғир ўтмоқда. Янги мавсумга жиддий тайёргарлик олиб борилмоқда. "Насаф"ни тарк этганимдан сўнг ўз уйим Одессада шуғулланиб, спорт формамни ушлаб турдим. "Насаф"дан қай тариқа кетганимни ҳалигача ўзим ҳам билмайман. Кетишимнинг аниқ сабаби менга қоронғу. Кимдир мени "Насаф"га тўғри келмадинг дейди. Яна кимдир бошқа вариантни келтиради. Ўзбекистонда яхши эмас, кучли ҳужумчи легионерлар ўйнаши кераклиги ҳақида айтишди. "Истиқлол" менга жуда манзур бўлди. Жуда яхши ва кучли жамоа экан. Ҳозирча расман шартнома имзолаганим йўқ", - деди Олександр Коблаш.
Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.
