Окслейд-Чемберлен 1,5 йил деганда илк марта гол урди
24 окт 2019 08:45
Янгиликлар
Окслейд-Чемберлен 1,5 йил деганда илк марта гол урди
“Ливерпуль” жамоаси ЕЧЛ 3-тури доирасида сафарда “Генк” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувда “Ливерпуль” сафида Алекс Окслейд-Чемберлен дублга эришди. 26 ёшли футболчи 1,5 йил ичида илк бор гол урди. У сўнгги бор 2018 йил апрелида Чемпионлар Лигаси доирасида “Манчестер Сити” (3:0) дарвозасини ишғол қилганди.
Бундан ташқари Алекс “Ливерпуль” сафида илк бор дублга эришди. У сўнгги бор дублга 2016 йил октябрида “Арсенал” таркибида “Рединг”га қарши Англия Лига Кубоги ўйини доирасида эришганди.
Қайд этиш жоиз, футбоcлчи оғир жароҳат сабаб 2018 йил апрелидан 2019 йил апрелига қадар майдонга туша олмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар