ОКМК кеча тарихий ғалабага эришди

Narzulla Saydullayev
15 май 2024
Кеча Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Локомотив" - ОКМК учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Миржалол Қосимов бошчилигидаги олмалиқликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бунга қадар ОКМК Суперлигада сафарда "Локомотив"ни ҳеч қачон мағлуб этмаганди. Олмалиқ клубининг "темирйўлчилар" майдонидаги статистикаси: 2 та дуранг ва 13 та мағлубият эди.

Шу тариқа, кечаги ғалаба ОКМК учун Ўзбекистон чемпионати доирасида "Локомотив" майдонида қўлга киритилган тарихий илк ғалаба бўлди.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia