ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди

Mirjalol Normatov
17 окт 2025, 01:54
ОФК бугун йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Унга кўра, номинантлар шундай кўриниш олди:

Салар Агапур (Эрон) - йилнинг энг яхши футзалчиси

Ри Сонг-Хо (Шимолий Корея) - йилнинг энг яхши мураббийи

Марзие Жафари (Эрон) - йилнинг энг яхши аёл мураббийи

Ли Кан Ин (ПСЖ, Жанубий Корея) - йилнинг хориждаги энг яхши осиёлик футболчиси

Чхве Ил Сон (Шимолий Корея) - йилнинг энг яхши ёш аёл футболчиси

Алекс Бадолато ("Ньюкасл Жетс", Австралия) - йилнинг энг яхши ёш футболчиси

Хана Такахаси ("Урава Ред Ладиес", Япония) - йилнинг энг яхши аёл футболчиси

Салим ал-Давсари ("Ал Ҳилол", Саудия Арабистони) - йилнинг энг яхши футболчиси

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/theafcdotcom