ОФК Чақирув Лигаси саралаши. "Фальконс" "Тайчун"дан устун келди, ўзбекистонлик ҳужумчидан дубль!

Sherzod Nurmatov
12 авг 2025, 15:18
Монголиянинг "Фальконс" жамоаси ОФК Чақирув Лигаси саралаши плей-оффида Хитой Тайпейининг "Тайчун" клуби билан рўбарў келди.

Улан-Баторда кечган баҳсда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. Эътиборлиси, монголияликларнинг 2 та голига куни кеча жамоага қўшилган "ФарДУ" собиқ ҳужумчиси Риза Айвазов муаллифлик қилди.

Энди "Фальконс" ОФК Чақирув Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади. Учрашувлар октябрь ойида ўтказилади. Қуръа жараёни эса 24 августга белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia