UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  5 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  7 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 2:3 (онлайн ҳисоб)  29 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  47 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

ОФК Бахтиёр Намозовга махсус соврин топширди Янгиликлар

ОФК Бахтиёр Намозовга махсус соврин топширди

Шу кунларда Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда футзал ҳакамлари иштирокида семинар бўлиб ўтмоқда.

Бугун ОФК раҳбарияти ҳамюртимиз Бахтиёр Намозовга махсус совринни топширди. Маълумки, 43 ёшли ҳакам ўтган йил ўтказилган пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати финалини бошқарган илк осиёлик ҳакам бўлганди. Шу боис ОФК уни тақдирлашни маъқул кўрди.

ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ҳамюртимиз ҳақида илиқ фикрларни билдирди: "Биз осиёлик футболчи ва ҳакамларни жаҳон ареналарида кўришни ва уларнинг муваффақиятини хоҳлаймиз. Бахтиёр Намозовнинг пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини бошқариб келгани бу Осиё учун катта ютуқ. Эндиликда бошқа ҳакамлардан ҳам шундай натижани кутиб қоламиз".

Маълумот учун, Бахтиёр Намозов мусобақа давомида Польша - Бразилия, Португалия - Бразилия, Бразилия - Таити ўйинларини бошқариб борди. 2009 йилдан бери ФИФА рефериси ҳисобланган Намозов бунгача шунингдек, 2015 йил ўтказилган пляж футболи бўйича Осиё чемпионати ўйинларида ҳам ҳакамлик қилган. Хусусан ўша мусобақанинг финалини (Уммон - Япония баҳси) ҳам Бахтиёр Намозов бошқарган.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика