UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Европа лигаси. ФИНАЛ. "Аякс" - "Манчестер Юнайтед" 0:1 LIVE ФОТО + ВИДЕО  24 23:21«Реал» ЕЧЛ финалида қандай формада ўйнаши маълум ФОТО  3 23:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 23:05«Ньюкасл» «Челси» футболчисини сотиб олди  0 22:26Вальдес «Мидлсбро»дан кетди  2 22:22Санкт-Петербургдаги янги стадион майсасиз қолди ФОТО  5 22:07Андрес Иньеста: «Фаолиятимни «Барса»да тугатмаслигим мумкин»  7 21:30Европа лигаси финалигача...  40 20:41Ҳафтанинг спортга оид энг ажойиб суратлари  1 20:32"Бавария" Филипп Ламнинг спорт директори бўлишига умид қилмоқда  10 20:04Стефано Пиоли "Фиорентина" бош мураббийи бўлади  1 19:37Альваро Мората модалар шаҳрига кетиши мумкин  7 19:10Olamsport: "Баркамол авлод" учун миллиардлар, теннисчимиз "Ролан Гаррос"да кортга чиқди ва бошқа хабарлар  1 19:09Клаудио Раньери Англияга қайтади  2 19:05Омар Моманидан янги карикатура: "Арсенал" Чемпионлар лигасида иштирок этмайди  14

23 дек 22:00
Янгиликлар

ЎФФ йилнинг энг яхшиларини тақдирлади

23 декабрь, душанба куни «Зарафшон» кино-концерт залида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг йил якунларига ва 2013 йил лауреатларини тақдирлашига бағишланган тантанали маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбир давомида 2013 йили ўз ёш тоифасида Тукрия ва БАА давлатларида ташкил этилган жаҳон чемпионати баҳсларида чиройли ва муваффақиятли ўйин кўрсатган Ўзбекистон U-20 ёшлар ва Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Жумладан, ҳар иккала терма жамоа мураббийлари, мос равишда, Аҳмаджон Мусаев ва Дилшод Нуралиев «Chevrolet Malibu» русумидаги автомобиллар билан тақдирланишди.

Йил якунларига бағишланган маросимда тўққиз номинация бўйича энг яхшилар аниқланиб, совринлар топширилди. Жумладан, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоасининг бир йўла уч нафар футболчиси - Акобир Тўраев, Жамшид Болтабоев ва Иззатилла Абдуллаевлар «Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси» йўналишида ғолиб деб топилди. Ўз навбатида, уларнинг устози – Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев «Йилнинг футбол бўйича энг яхши болалар мураббийи» номинациясида ғолиб деб топилди.

«Fair Play – Ҳалол ўйин» номинациясида Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ғолиб чиқди. Жамоа футболчилари мавсум давомида ҳакамлар томонидан 45 марта огоҳлантирилган бўлса-да, бироқ ҳакамлар ушбу жамоа футболчиларига бирор марта қизил карточка кўрсатишмади. Футболчиларни огоҳлантириш ва майдондан четлатиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли шахслар – футбол ҳакамлари орасида эса кетма-кет саккизинчи марта Равшан Эрматов «Йилнинг энг яхши ҳаками» деб топилди.

Жорий йилда «Энг яхши матбуот хизмати» номинацияси бўйича ҳам тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу йўналиш ғолиби мавсум давомида ЎзПФЛ байроғи остида ташкил этилган ўйинлардан ҳисоботларни ўз вақтида ва тўлиқ кўринишда ташкилот матбуот хизматига жўнатиб турган клубларга топширилган. Шундай қилиб, 2013 йилда бу борада «Насаф» футбол клуби матбуот хизматига тенг келадигани топилмади.

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби украиналик ҳужумчиси Александр Пишур 19та гол билан мавсум тўпурарига айланди ва ўз-ўзидан, Ўзбекистон Чемпионати-2013нинг «энг яхши тўпурари» совринини қўлга киритди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов ОАВ ҳодимлари ўртасида ўтказилган сўров натижалари якунига кўра Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги «энг яхши футболчиси» деб топилган бўлса, Ўзбекистон Миллий Чемпионати бронза медали соҳиби ва Ўзбекистон Кубоги финалчиси Қаршининг «Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев йилнинг «энг яхши мураббийи» деб топилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН!  ФОТО + ВИДЕО Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН! ФОТО + ВИДЕО
Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган "Малага" –...  105
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  128
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: