

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси Абдуқодир Ҳусановнинг Осиё кубогида иштирок этиши борасида Франциянинг "Ланс" клуби билан давомий музокаралар ўтказди ва ўзаро келишувга эришди.
Футболчимиз бугун оқшомда олимпия терма жамоаси ихтиёрига келиб қўшилади", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар сайтимиз орқали "Ланс" Абдуқодир Ҳусановни олимпия терма жамоасига қўйиб юборгани ҳақида хабар бергандик.



