ОЧЛ. "Зоб Аҳан" – "Локомотив" учрашувини ким бошқариши маълум бўлди

Tolibjon Qosimov
16 фев 2018, 12:21
19 февраль куни Осиё Чемпионлар Лигасида 2-тур учрашувлари старт олади.

Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” бу гал Эроннинг “Зоб Аҳан” клуби меҳмони бўлади. Мазкур беллашувни хитойлик ҳакамлар гуруҳи бошқарадиган бўлди. Бош ҳакам – Фу Минг. Унга қанотларда Ҳуо Веиминг ҳамда Ванг Дексин ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини эса суриялик Масуд Туфаелич бажаради.

ОЧЛ-2018
"B" гуруҳи
. 2-тур
Исфаҳон (Эрон). "Фуладшаҳр" стадиони
"Зоб Аҳан" (Эрон) – "Локомотив" (Ўзбекистон)

Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)
Қанот ҳакамлари: Ҳуо Веиминг (Хитой) ва Ванг Дексин (Хитой)
Тўртинчи ҳакам: Масуд Туфаелич (Сурия)
Учрашув комиссари: Анварул Ҳуқ (Бангладеш)
Ҳакамлар назоратчиси: Кадҳум Ауда Лазим Ал Саиди (Ироқ)


Таъкидлаб ўтамиз, мазкур беллашув 19 февраль куни Исфаҳондаги “Фуладшаҳр” стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти – 17:30.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›